RU

Последние новости

15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  2 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  5 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  5 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  9 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  26 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5

"Қизилқум": Эркин Жабборов машғулотларга қўшилди Новости

"Қизилқум": Эркин Жабборов машғулотларга қўшилди

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизда маълум муддат танаффус юзага келганди. Қисқа таътилдан сўнг, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 11 октябрдан яна ўз қароргоҳларида йиғилдилар.
Айни чоғда бош мураббий Юрий Лукин қўл остида футболчилар Навоийдаги "Сўғдиёна" стадиони ва "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонларида машғулотларни давом эттиришяпти.

Маълумки, ҳозирда Дубайда миллий терма жамоамиз навбатдаги ўқув машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ҳужумчимиз Наврўзбек Алимов мазкур йиғинда иштирок этаётган бўлса, ёш ва умидли дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев эса Мьянмада ёшлар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қувонарлиси, деярли бутун мавсумни жароҳатини даволаш билан ўтказган моҳир дарвозабон Эркин Жабборов яна жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди.

— Жароҳат — футболчининг асосий душмани саналади, — дейди Эркин Жабборов. — Бу йилги чемпионатда атиги бир ўйинда майдонга тушдим. Биринчи даврада жамоамизнинг Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказган учрашувидан сўнг, оёғимдаги жароҳат қайта безовта қилди. Натижада Москвада жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим. Футболчи учун ўз жамоаси ўйинларини майдон ташқарисида туриб кузатиш жуда оғир. Шукрки, ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирги ҳолатим ёмон эмас. Шифокорлар умумий машғулотларга қўшилишимга рухсат беришганидан хурсандман. Мураббийлар имкон беришса, қолган учрашувларда ўз жамоамга албатта ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари йигирма учинчи турда Наманганда "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 17 октябрь куни соат 17.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика