"Қизилқум" Анталияга етиб борди
18 фев 2015 22:48
Новости
"Қизилқум" Анталияга етиб борди
Аввал хабар қилганимиздек, Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун 18 февраль куни соат 18.30 да Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келди.
Кончилар Сиденинг Orange palas resort меҳмонхонасига жойлашдилар.
Режага кўра, 19 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган мазкур йиғинда йигирма беш нафар футболчи иштирок этади. Мураббийлар штаби кунига икки маҳалдан машғулотлар ташкил этишни режалаштирган. Хориж йиғинидан кўзланган бош мақсад эса табиий яшил майдонда кўпроқ синов-назорат учрашувлари ташкил этишдир.
Илк халқаро ўртоқлик ўйини 20 февралга белгиланган. Шу куни кончилар Россия премьер лигаси вакили "Ростов" жамоаси билан куч синашади. Учрашув Туркия вақти билан соат 17.00 да бошланади.
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии