RU

Последние новости

16:30Манба: Паулу Бенте Мисрда ишлаши мумкин  1 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  18 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  96 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13

"Қизилқум": Алимовнинг голи "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди Новости

"Қизилқум": Алимовнинг голи "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди

Аввал хабар қилганимиздек, 10 февраль куни «Қизилқум» жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Навоийликларнинг бу галги рақиби Наманганнинг «Навбаҳор» футболчилари бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Танаффусдан сўнг, ҳар иккала жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу кончилар учун самарали якун топди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев қулай вазиятда турган ўз жамоадоши Наврўз Алимовга тўпни узатди. Навоийликлар ҳужумчиси чамаси дарвозадан ўн саккиз метрлар узоқликдан кучли зарба бериб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди — 1:0. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

«Навбаҳор»га қарши баҳсда кончилар бош мураббийи Юрий Лукин қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:

Эркин Жабборов, Миржалол Қурбонов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Ғайрат Жумаев, Владимир Шишелов.

Захирадан майдонга тушганлар:

Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Абдували Мўминов, Наврўз Алимов.

- Ўйиндан ўйинга жамоамиз ўз ўйинини топиб бораётганидан хурсандман, — дейди «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи Юрий Павлович. — Аммо об-ҳавонинг ноқулайлиги режаларимизга салбий таъсир ўтказаётганлигини таъкидлаш зарур. Кеча «Оқтепа» футболчилари билан ўйнашимиз керак эди. Аммо майдонни қалин қор қоплаганлиги туфайли ўйин 11 февралга кўчирилди. Бу эса таркибда кучларни кутилганидек тақсимлашимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугун ҳам барча футболчиларни кўздан кечира олмадик. Чунки жамоамиз эртага ҳам майдонга тушишини ҳисобга олишимиз лозим.

Дарҳақиқат, «Навбаҳор» билан кечган баҳсни Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Азизбек Усмонов, Азизжон Абдуллаев, Алишер Холиқов, Руслан Санаев каби ўйинчилар майдон четида туриб кузатишди ва индивидуал шуғулландилар. Ўтган мавсумни «Бухоро» жамоаси таркибида ўтказган Алишер Саноев эса айни чоғда жароҳатини даволатмоқда. Шунингдек, асосий таркиб машғулотларига ёш ва умидли дарвозабон Дилшод Ҳамроев («Бунёдкор») келиб қўшилди.

«Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 11 февралда ўтказади. Унда кончилар биринчи лига вакили — «Оқтепа» футболчилари билан куч синашади. Ўйин соат 13.30 да «Оқтепа» стадионида бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика