Қироличанинг ўлими
19 июн 2014 13:09
Новости
Қироличанинг ўлими
6 йил аввал уларнинг устидан ғалаба қозонишни имкони йўқ эди, чунки улар икки бора Европа ва бир бора Жаҳон чемпионлари эди.
Тарихда улардан ҳам буюкроқ терма жамоа бўлганми? Ҳатто беш бора жаҳон чемпионлигига эга бўлиб турган бразилияликлар ҳам 3 та йирик турнирда кетма-кет ғалаба қозона олишмаган.
Бу жамоаларни тенглаштириш тўғри эмасдир. Бу Испания терма жамоаси Гвардиоланинг “Барселона” жамоасининг махсули эди.
Испания футболи доимо буюк ҳисобланган. Испания – бу дунёдаги энг кучли чемпионатлардан бири, яна шу чемпионатда “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Атлетико” каби жамоалар бор, улар 14 бора Чемпионлар Кубогини қўлга киритишган ( ҳаммадан кўп). Аммо терма жамоа эса доимо бунинг акси. Уларда ҳар доим яхши футболчилар етарли бўлган, аммо Евро-1964 да мезбон бўлиб, турнирда ғолиб бўлишганидан сўнг, узоқ вақт кубокларсиз қолишган. Англия ва Франция ҳам шундай тарихга эга.
Айтганча, айнан французлар 2002 йилда жаҳон тарихида илк бора амалдаги жаҳон чемпионлари бўла туриб гуруҳдан чиқа олишмаган. Аммо тўрт йилдан сўнг Зидан французлар учун финал эшигини очиб беради. Матерацци эса кубок йўлида катта тўсиққа айланади ва Зидан финал баҳсида қизил карточка билан майдонни тарк этади.
“Қизил фурия” жароҳатларидан безиб қолган Пуйол ва Қатарга йўл олаётган Хави билан бирга саҳнани бўшатмоқда. Улар 33 ёшли Касильяс, 32 ёшли Хаби Алонсо ва Давид Виля, 30 ёшли Фернандо Торрес билан кетишмоқда. Калтакланиб кетишяпти. Испанларга мағлубият тилаган бутун дунё ёки унинг бир қисмининг кўнгли тўлди.
Чемпионлар эсласа арзийдиган хотиралар билан кетишмоқда. Сўнгги Европа чемпионатида Висенте дел Боскенинг донолиги ярқ этиб турди. Ўшанда кўпчилик мураббийни “мактаб ўқитувчиси” дея ҳақоратлашган, чунки мутахассис жамоани ҳимоядан ўйнашга мажбур қилган ва турнир сўнггида бор йўғи бир тўп ўтказиб юборишган эди. Финалда эса италияликларни йирик ҳисобда ютишди. Испанлар яна йиқилишлар, симуляциялар, судга апеляцияларни эслаши мумкин, чунки бу ҳолатлар Испания чемпионатининг ажралмас қисми. Ва ниҳоят майдон марказидаги тўхтовсиз тўп оширишлар ўз ниҳоясига етди.
Турнир олдидан ҳеч ким бундай совғани кутмаган эди. Ҳа, Испания ҳудди икки йил олдин Европада фаворит бўлгани каби мундиалда етакчи жамоа эмасди, аммо ҳеч ким испанияликларни Голландия ва Чили йигитлари тепадиган тўп бўлишини тасаввур қилмаган. “Қизил фурия” ҳатто 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрагандан сўнг ҳам чўкмайдигандек кўринган эди. Ўша ўйинда Силва ҳудди усталардек тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлай олганда ҳисоб 2:0 бўларди ва якун умуман бошқача ҳам бўлиши мумкин эди. Айнан шу қўлдан бой берилган имкониятдан сўнг рақиб биринчи ва иккинчи голни урди. Ҳар бир буюк боксчи ҳаётида бундай воқеа юз беради. Аммо улар туриб яна жанг қилишда давом этишади, шунинг учун ҳам уларни буюк ҳисоблашади. Испанияда туриш учун куч қолмаганди.
Тўрт йил олдин Испания биринчи турда Швейцарияга мағлуб бўлади ва чилиликларни ютиб гуруҳдан бир амаллаб чиқади. Чоракфиналда “қизил фурия” Парагвай билан баҳс олиб боради ва ўйин тугашига ярим соат қолганда жанубий америкаликлар пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлишади – Касильяс қутқаради. Уч дақиқадан сўнг эса бундай имконият Хаби Алонсода пайдо бўлади, аммо яна омадсизлик. Испанларга ғалабани учрашув асосий вақтининг сўнггида Виля олиб келади.
“Реал Мадрид”, “Атлетико” ва “Барселона” жамоаларидан йиғилган футболчилар бундай ўйин кўрсатиши албатта тушунарсиз. Бир ой олдин бу йигитлар ҳиссиётларга тўла эди ва испан финалида ҳар тарафга ўт чақнарди. Аммо бир қарашда ғалати кўринади. Бу муаммолар, муаммочалар дел Боскега кўринмай туриб, Бразилияда бирданига ҳаммаси ойдинлашди.
“Барселона”нинг ҳеч бир футболчиси бу мавсумни яхш ўтказди деб бўлмайди, Пике эса умуман ёмон ўйнади. Диего Коста эса машғулотлардан кўра кўпроқ, жароҳати билан курашди. Касильяснинг “Реал Мадрид”даги ҳолати эса умуман ўзгача, у жамоада ўйнайди, аммо асосий дарвозабон эмас. Хаби Алонсо ва Серхио Рамос қийин мавсумдан кейин ўзига келишга улгуришмади. Буларни дел Боске кўрмаган ва тушунмаган деб ўйлайсизми? Унда нега мураббий Коке, Мата ва Касорлага имконият беришни хоҳламади? Жавоб очиқ ойдин кўриниб турибди. Дел Боске майдонга ўша анчадан бери енгилмас Испания футболчиларини туширди. Икки марта Европа ва бир марта Жаҳон чемпиони бўлган йигитларига ишонди. Бу футболчилар сўнгги ўлим учун жангга ҳаққилари бор эди. Улар бу жангни қўлдан бой беришди.
Муҳаммад Али ўз фаолиятининг сўнгида, рингда бешафқатларча қўлқоплар билан калтакланади, уни ҳеч ким аямайди. Аммо бундан боксчи буюклигини йўқотиб қўйгани йўқ.
Испания ҳам ўз рақибларидан кўпгина зарбалар ўтказиб юбориб, рингни тарк этмоқда ва футбол тарихидаги ўз ўрнини эгаллаяпти. Унинг буюклиги ҳеч қаерга йўқолгани йўқ.
Шунчаки уч ҳафтадан сўнг бошқа кимдир чемпион бўлади.
Жасур Асланов таржимаси

Комментарии