RU

Последние новости

20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  1 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  4 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3

"Қирғизистон клубларининг ОФК Кубогидаги иштироки, Эдгар Бернхардтнинг ҳолати". Александр Крестинин икки жойда ишлашга қандай қарайди? Новости

"Қирғизистон клубларининг ОФК Кубогидаги иштироки, Эдгар Бернхардтнинг ҳолати". Александр Крестинин икки жойда ишлашга қандай қарайди?

Қўшниларимиздан бири саналган Қирғизистон терма жамоаси ҳам ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Дастлаб Бишкекда йиғилган терма жамоа аъзолари эртага Японияга йўл олишади. Биз мана шу сафар олдидан Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- Қирғизистон терма жамоасининг бўлажак баҳсларга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Жамоамиз 30 май куни қисқа муддатли йиғин учун Бишкекда тўлиқ таркиб билан йиғилди. 31 майдан 1 июнга қадар икки маҳалдан машғулот ўтказдик. 2 июнь куни эрта тонгда тайёргарликнинг навбатдаги қисмини олиб бориш учун Японияга йўл оламиз. 

- Япония муддатидан олдин кейинги босқичга чиқиб бўлди. Улар Қирғизистонга қарши баҳсда иккинчи таркиб билан ҳаракат қилишини кутишимиз мумкин. Бу сизларга қай даражада фойда келтиради?

- Япония иккинчи таркиб билан тушган тақдирда ҳам захира футболчилари асосий таркибга кириш учун ўзларини астойдил кўрсатадилар. Ўйлашимча, рақиб мураббийи иккинчи таркибни илк дақиқалардан майдонга туширмайди.

- Қирғизистон клубларининг ОФК Кубогидаги иштироки ҳақида фикрингиз қандай?  Хусусан, "Дордой"нинг...

- Қирғизистон чемпионатининг даражаси унчалик юқори эмас.  "Олой" ва "Дордой"нинг халқаро майдондаги натижалари буни айтиб турибди. Клубларимиз мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этмагани ҳам ўз сўзини айтди. Бизга жароҳатлар ва иккита марказий ҳимоячимизнинг йўқлиги панд берди.  "Олой"да ҳам шундай. 

- Япония билан баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун нимага умид қилса бўлади?

- Фақат ва фақат кучли хоҳиш, ва ишлаб чиқилган стратегияга амал қилиш ҳисобига Япония билан баҳсда ижобий натижани қўлга киритса бўлади.

- Терма жамоанинг етакчиси ва муҳим футболчиси Эдгар Бернхардтнинг ҳолати, ўйин амалиёти йўқлиги ҳавотирга солмаяптими? 

- Футболчининг ўйин амалиётига эга бўлмаётгани албатта, яхши эмас. Лекин бизда унинг ўрнида бошқа футболчилар бор. Эдгарнинг ҳолати устида ишлаш учун вақт топилади. 

- Терма жамоа билан параллель равишда "Дордой" клубини ҳам бошқарасиз. Аксарият мамлакатларда, дейлик, Ўзбекистонда бир мураббийнинг икки жойда ишлаши танқид остига олинади...

- Ўзбекистонда вазият бошақача. Бу борада ўхшатмасликни сўраб қолардим. Бизда "Дордой" терма жамоанинг базаси бўлиб хизмат қилади. Терма жамоанинг ўйинини шакллантириш ва номзодларнинг ҳолатини билиш учун "Дордой"да ишлашимни ёмон томонини кўрмаяпман. Мазкур клубни қабул қилиб олганимдан сўнг футболчиларимнинг фаоллиги, ҳужумдаги тезкорлиги ошди. Икки жойда ишлаш менга халақит бермайди. Мен Қирғизистон терма жамоасини бошқара туриб, бошқа жамоага мураббийлик қилмасдим. "Дордой"ни терма жамоага база бўлгани учун қабул қилиб олганман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика