Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради
10 июл 23:25
Новости
Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради
Қирғиз Республикасининг "Алга" жамоаси яқин кунларда янги бош мураббийини эълон қилади.
Унга кўра, мамлакат термасининг собиқ бош мураббийи россиялик Максим Лисицин ушбу жамоа бошқарувини қўлига олади.
Айни пайтга келиб Қирғиз Республикаси чемпионатида ҳам биринчи давра якунланган. 13 турдан кейин "Алга" жамоаси 4 ғалаба, 1 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган ҳолда 13 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Қирғиз Премьер-лигасидан фақатгина бир жамоа қуйига тушиб кетади.
Маълумот учун, Лисицин 2023-2025 йилларда Қирғиз Республикаси термасини бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 14 ўйинда 3 ғалаба, 2 дуранг ва 9 мағлубият қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии