Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Бугунги мағлубиятимизга асосий сабаб - ҳимоядаги ишончсиз ўйинимиз"
17 янв 2024 02:47
Новости
Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Бугунги мағлубиятимизга асосий сабаб - ҳимоядаги ишончсиз ўйинимиз"
"Терма жамоамиз учун қийин ўйин бўлди. Бу ўйиндан кўп нарса кутгандик, аммо таҳминларимиз ўзини оқламади. Таиланд биз билан бир хил темпда ўйнашини кутгандик, шундай ҳам бўлди. Ҳали қилиниши керак бўлган ишларимиз кўп эканига амин бўлдик.
Жарима майдони ичида хушёрликни ҳеч қачон йўқотиш керак эмас. Бугунги мағлубиятнинг асосий сабаби ҳимоядаги бетартиб ўйин бўлди. Майдон марказида эса ёмон ҳаракат қилмагандик. Ўйинимизни жиддий таҳлил қилмасак бўлмайди.
Рақиб ҳамда ўз жарима майдонимизда тўғри қарор қабул қилишни ўрганишимиз керак. Йигитлар билан ўйинни жиддий анализ қиламиз.
Турнир биз учун эндигина бошланди. Олдинда иккита жиддий ўйин бор. Рақиблар ҳам шунга яраша - Ўмон ва Саудия Арабистони", - дейди Стефан Таркович.

|
Таиланд Supachai Chaided - 26', Supachai Chaided - 48' |
Кубок Азии. Группа F . Тур 1 16/01/2024, 19:30 0
:
2
Завершен
|
Киргизия |
Стадион: Abdullah bin Khalifa Stadium, 4530 зрителей
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии