RU

Последние новости

00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  58 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   13 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  44

Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда) Новости

Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва жамоа сардори Валерий Кичин ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Биз эртага қийин баҳс бўлишини билиб турибмиз. Саралаш босқичи ўз якунига яқинлашиб бормоқда. Ҳар бир жамоа натижа учун ўйнашни бошлаган. Натижа биз учун ҳам жуда муҳим. Биз эртага ўзимизга керакли бўлган натижага эришишга ҳаракат қиламиз", - дея фикр билдирди Максим Лисицин эртанги баҳс олдидан.

"Эртага катта ажиотаж бўлиши кутилмоқда. Икки жамоа ҳам мухлислар учун қизиқарли бўладиган футбол намойиш этишади деган умиддаман", - деди жамоа сардори Валерий Кичин.

- Чемпионатда икки тур ўтказилди. Премьер-лигада тўп тепаётган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, легионерларнинг ҳолати қандай?

- Ҳолат унчалик ёмон эмас, яхши деб ҳам айта оламан. Биз оз бўлса ҳам тайёргарлик ўтказдик. Чемпионатнинг дастлабки икки баҳслари бизга катта ёрдам берди дея олмайман. Сабаби футболчилар сунъий майдонда ўйнашди. Энди эса улар табиий майдонга ўтишмоқда. Ушбу ҳолат футболчиларга муаммо туғдириши мумкин. Биз ўйинга тайёрмиз деб ўйлайман. Ҳар бир сониядан унумли фойдаланишга ва ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўришга максимал ҳаракат қилмоқдамиз.

- Ўтган йили сентябрда Ўзбекистонга қарши ўтказилган баҳсдан олдин Қирғизистон терма жамоаси Эрондан Бишкекка етиб келишда муаммоларга дуч келганди. Айнан шу логистик муаммолар сабабли тайёргарлик бироз қийин кечгани ҳақида айтиб ўтгандингиз. Бу сафар Қирғизистон терма жамоаси бундай муаммоларга дуч келмади. Жамоангиз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрми?

- Бу сафар логистика масалалари бўйича муаммолар бўлмади. Бир нечта легионер футболчиларимиз хориждан учиб келишди холос. Умуман олганда, тайёргарлик яхши ўтди. Эртанги баҳсни Бишкекдаги ўйин билан солиштириш бироз ғалати. Орадан анча вақт ўтди. Кўпгина футболчилар ўз клублари билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини ўташди. Биз нимага қодир эканлигимиз ва максимум даражамизни кўрсата олишимизни эртага майдондаги ҳаракатларимиз орқали билиб оламиз. Ўйлайманки, футболчилар баҳсга 100% тайёр.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни дамдаги ҳимоя чизиғини қандай баҳолайсиз?

- Замонавий футболда айнан бир чизиқни ёки позицияни баҳолаш нотўғри. Масалан, жамоанинг умумий ҳимоявий ҳаракатларини баҳолаш мумкин. Ўзбекистон терма жамоасида ўта кучли футболчилар борлигини биламиз ва айнан шу сабабли терма жамоангиз ҳимояда ҳам анча ишончли ҳаракатланади.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз уйида яхшироқ ўйнамоқда деган таассурот бор. Масалан, Ўзбекистонга ва Эронга қарши баҳс. Шунингдек, КХДР ҳам Бишкекда мағлуб этилди. Сафар ўйинларидаги натижалар эса яхши эмас. Қирғизистон терма жамоаси учун сафарда ўйнаш ҳақиқатан ҳам қийинроқми?

- Менимча, ушбу босқичда бизга бироз тажриба етишмаяпти. Шу сабабли меҳмон сифатида ўтказаётган баҳсларимизда қийналмоқдамиз. Ўз уйимизда эса мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади ва бу бизга янада кўпроқ иштиёқ беради. Сафардаги баҳсларда ҳам яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ушбу муаммо устида ишлаяпмиз. 

- Валерий, сиз ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионатида тўп тепдингиз. Ушбу жиҳат сизга эртанги баҳс олдидан қўл келиши мумкинми?

- Йўқ. Клуб футболи ва терма жамоа даражаси катта фарқ қилади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб футболчилари асосан легионерлар.

- Қирғизистон терма жамоаси бунга қадар Ўзбекистонга қарши тўққиз маротаба тўқнаш келган ва барча ўйинларда мағлуб бўлган экан. Ушбу статистика сизларга босим ўтказмаяптими?

- Менимча, йўқ. Ушбу факт кўпроқ мухлислар ва раҳбариятга таъсир ўтказса керак. Футболчилар эса бунга эътибор беришмайди. Футболчилар фақатгина яхшироқ ўйин намойиш этиш ҳақида ўйлашмоқда.

- Қирғизистон президенти Бишкекдаги баҳсдан олдин, агар терма жамоа ғалаба қозонса, автомобиль совға қилишини ваъда берган деган фикрлар тарқалганди. Эртанги баҳс олдидан ҳам шундай ваъдалар берилдими? 

- Ўзбекистон президенти ваъда берганми?(кулади). Йўқ, мен бундан хабардор эмасман. Футболчиларда мотивация етарли. Бу гап-сўзлар кўпроқ мухлислар ва футбол атрофидаги инсонларга тегишли. Футбол федерацияси бизни жуда яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда. Сиз айтган гаплардан хабарим йўқ.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика