Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди
30 дек 2025 01:01
Новости
Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди
Бир неча кун олдин "Ғазалкент" жамоаси қайта ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.
Яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири Зайниддин Тожиев бошчилигидаги жамоа Миллий футбол марказида "Локомотив" U-21 вакилларига қарши майдонга тушди.
Кескин курашларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. "Ғазалкент" сафида Умид Турғунов ҳамда Абдураҳмон Абдуллаев зафар қучди, дея хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.
Ушбу ўйиндан сўнг жамоа ўз йиғинини якунлаб, қисқа муддатли таътилга чиқди. Энди клуб 3 январь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.













Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии