RU

Последние новости

17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   18 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   40 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0

Қатарнинг муваффақиятсизликлари, сенсация ва рекордлар — ЖЧ-2022 1-турининг асосий воқеалари Новости

Қатарнинг муваффақиятсизликлари, сенсация ва рекордлар — ЖЧ-2022 1-турининг асосий воқеалари

Кеча Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022нинг биринчи тури якунланди.

Эндигина 16 та ўйин ортдқа олганига қарамасдан, бу турнир аллақачон ноёб бўлиб қолди! Қуйида ЖЧ-2022 биринчи турининг асосий воқеалари ҳақида гапирамиз.

ЖЧ мезбони илк бор биринчи учрашувда мағлуб бўлди

Гапни биринчи ўйинда мағлуб бўлган Қатар жаҳон чемпионати тарихига кирганидан бошласак. Бунгача турнир мезбони бўлган ҳеч бир жамоа дебют учрашувида имкониятна бой бермаганди. Эслатиб ўтамиз, Қатар Эквадорга 0:2 ҳисобида ютқазди. Аввалги 22 та мусобақада Жаҳон чемпионатларига мезбон давлатлар 16 марта ғалаба қозонган, яна 6 марта дуранг қайд этилган.



Алмаштиришлар сони бўйича рекорд

2022 йилги Жаҳон чемпионатида бир жамоа ўйин давомидаги алмаштиришлар сони бўйича ҳам рекорд ўрнатди. Англия – Эрон учрашувида англияликлар бешта ўзгариш қилишди, бироқ орадан бир-икки дақиқа ўтиб эронликлар улардан "ўзиб кетишди" ва олтинчи ўзгаришга қўл уришди. Яқин вақтдан бери футболда беш марта алмаштиришга рухсат берилган ва Эрон терма жамоаси дарвозабони жароҳат олгани туфайли қўшимча ўзгариш қилиш ҳуқуқига эга чиқди.

Ўйин бошида Алиризо Бейранванд ўз ҳимоячиси билан тўқнашиб кетиши оқибатида унинг бурни синди ва мия чайқалишида шубҳа қилинди. Айнан охирги омил эронликларга қўшимча алмаштириш имконини берди. Эронликлар 77-дақиқада олтинчи ўзгаришни амалга оширишди – Аҳмад Нуруллоҳи ўрнига Сердар Азмун майдонга тушди.


Жаҳон чемпионатининг энг узоқ давом этган ўйини

Англия – Эрон учрашувида яна бир қанча рекордлар ўрнатилди. Эрон дарвозабони Алиризо Бейранванд жиддий жароҳат олди ва унга узоқ вақт майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди. Натижада бош ҳакам биринчи бўлимга 14 дақиқа қўшиб берди. Иккинчи таймга келиб эса учрашув бош ҳаками бразилиялик Рафаэл Клаус 10 дақиқа қўшиб қўйди. Умуман олганда, жамоалар майдонда 117 дақиқа 16 сония тўп тепишди. Агар асосий вақтни ҳисобга оладиган бўлсак, бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг узоқ давом этган ўйин ҳисобланади. Аввалги рекорд 1994 йилги Жаҳон чемпионатида ўрнатилган – ўшанда Жанубий Корея ва Боливия ўртасидаги ўйин 103 дақиқа 56 сония давом этган.


Энг кеч гол

Англия – Эрон ўйинида Жаҳон чемпионати тарихидаги энг кеч гол гувоҳига айландик: аниқроғи, ўйиннинг 103-дақиқасида эронлик Меҳди Тареми пенальтини голга айлантирди. Агар биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтни ҳисобга оладиган бўлсак, унинг голи умумий ҳисобда 117-дақиқага тўғри келади.


2002 йилдан бери илк марта битта ўйинда саккизта тўп киритилди

Англия ва Эрон йигирма йил аввалги рекордни такрорладилар: ўшанда Жаҳон чемпионатининг биринчи босқичидаги ўйинда Германия терма жамоаси Саудия Арабистони дарвозасига жавобсиз саккизта гол урган эди. Англия – Эрон ўйинида ҳам саккизта гол кўрдик, учрашув 6:2 ҳисобида инглизларнинг фойдасига ҳал бўлди. 


Илк сенсациялар

Ушбу жаҳон чемпионатида илк сенсациялар аллақачон содир бўлди. Биринчи навбатда, бу Саудия Арабистонининг Аргентина терма жамоаси устидан қозонган ғалабасига (2:1) тегишли. Саудияликлар дастлаб мағлубиятга учрашаётганди, аммо танаффусдан кейин бир неча дақиқа фарқ билан иккита гол урди ва фаворит билан ўйинда уч очкони қўлга киритди. Энди аргентиналиклар плей-оффга чиқишни ўзларига жуда қийинлаштирди, чунки қоғозда Саудия Арабистони гуруҳнинг яққол аутсайдери эди.

Шунингдек, Тунис – Дания ва Марокаш – Хорватия (иккиси – 0:0) ўйинларидаги дуранг, шунингдек, Япониянинг Германия устидан қозонган ғалабаси (2:1)ни ҳам шов-шувли деб аташ мумкин.


Эриксеннинг қайтиши

Ўтган ёзда Кристиан Эриксеннинг Финляндия билан Евро-2020 ўйинида даҳшатли қулашини бутун дунё томоша қилди. Даниялик футболчининг юраги тўхтаб қолди, у ҳаёт ва ўлим ўртасида қолди. Яхшиямки, Эриксен омон қолди, аммо бошқа савол туғилди: у футбол ўйнай оладими?

Кристиан Италиядан Англияга кўчиб ўтди ва фаолиятини давом эттирди. 2022 йил бошида эса терма жамоага қайтди ва тикланиб олди. Тунисга қарши ўйин Эриксеннинг халқаро турнирдаги биринчи ўйини бўлди.


Буюк Жиру

Карим Бензема йўқлигида Франция терма жамоаси ҳужумини абадий Оливье Жиру олдинга бошламоқда. Фаолияти давомида паст баҳоланган ва ҳатто "ёғоч" деб аталган 36 ёшли ҳужумчи Австралияга қарши ўйиндаги дублга эришди. Натижада терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Оливье ҳисобида Франция терма жамоаси учун 115 ўйинда 51 та гол бор – Тьерри Анри бир хил кўрсаткичга эга. Бундан ташқари, Жиру Жаҳон чемпионатида "кўклар" сафида энг кекса гол муаллифига айланди.



Биринчи йирик мағлубият

Албатта, Англиянинг Эрон устидан қозонган 6:2 ҳисобидаги ғалабаси йирик мағлубият ҳисобланади. Аммо Испания ва Коста-Рика учрашуви алоҳида эътиборга лойиқ. Испанлар ғайриоддий таркибга қарамай (Родри ҳимояда, ҳужумчи бирорта соф футболчи йўқ эди), ажойиб ўйин кўрсатишди. Рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритди. Голлардан бири якунда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритган 18 ёшли Гави ҳисобига ёзилди. Иккинчи турда испанларни сенсацион тарзда Япониядан мағлуб бўлган Германия терма жамоаси кутиб турибди. Мағлубият немисларни Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидан четда қолдиради. Бу немисларни кетма-кет иккинчи маротаба плей-оффга чиқа олмаслигини билдиради. Германия ЖЧ-2018 да ҳам ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлаганди.


Ожиз Коста-Рика

ЖЧ-2014да яхши ўйин кўрсатган Коста-Рика терма жамоаси бу мундиалда ҳам ишончни оқламаяпти. Жамоа етакчилари (Кэмпбелл, Руис, Навас) ёши улғаймоқда, Испания билан ўйинда коста-рикаликлар рақиб дарвозасига бирорта ҳам зарба беришмади! 1966 йилдан бери Жаҳон чемпионатида атиги икки марта бундай ҳолат бўлган ва ҳар иккисида ҳам Коста-Рика катта саҳнага чиққан. 1990 йилда коста-рикаликлар Бразилия дарвозасига бирорта ҳам зарба бера олишмаган.


Жаҳон чемпионати тарихидаги энг кекса футболчи

Канадалик Атиба Хатчинсон Жаҳон чемпионати тарихига мундиаль учрашувида майдонга тушган энг кекса футболчилардан бири сифатида тарихга кирди. Бельгия билан ўйинда Хатчинсон 39 ёшу 288 кунлик эди. Шу тариқа, у асосий таркибда майдонга тушган энг ёши катта футболчи бўлди. Умуман олганда, рекорд камерунлик Роже Миллага тегишли – 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у 42 ёшу 39 кунлигида Бразилия билан ўйинда захирадан майдонга тушган.


Роналдудан яна бир рекорд

Криштиану Роналду клубдаги барча муаммоларга қарамай, Португалия терма жамоасида ҳамон етакчилик қилмоқда. Шундай қилиб, Гана билан ўйинда португалиялик гол урди ва шу тариқа жаҳон чемпионати тарихига кирди. Энди у бешта жаҳон чемпионатида гол урган ягона футболчи. Қизиғи шундаки, Роналду ўзининг бешта Жаҳон чемпионатидан биттасида қолган тўрттасидан кўпроқ гол урган: айнан 2018 йилда Криштиану Испанияга қарши ўйинда хет-трик қайд этган ва Марокаш терма жамоаси дарвозасига битта тўп киритган эди.


Биринчи шедевр гол

Бу чемпионатда бунгача тўртта голсиз дуранг қайд этилган. Англия – Эрон (6:2) ва Испания - Коста-Рика (7:0) ўйинларини ҳисобга олмаганда голлар унчалик кўп эмас. Аммо, яхшиямки, баъзида Бразилия ва Сербия ўйинидаги каби дурдона асарлар яратилади. Ришарлисон дубль қайд этди, иккинчи тўп шоҳ асар бўлди: у чап оёғида тўнпи қабул қилиб, чалқанча зарба берди ва Ваня Милинкович-Савич дарвозасини ишғол қилди. Айни дамда бу ЖЧ-2022даги энг чиройли гол бўлиб турибди.



Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика