Қатардаги стадионни бузиш ишлари бошланди
07 дек 2022 21:03
Новости
Қатардаги стадионни бузиш ишлари бошланди
"974" стадионида жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган еттита ўйин якунланди.
Эндиликда 974 та контейнердан иборат бу арена демонтаж қилинади. Жараён чоршанба куни бошланди. Тегишли ишларни амалга ошириш учун аллақачон стадионга жиҳозлар келтирилган.
Айтиш жоизки, Бразилия терма жамоаси футболчилари ўйинлардан биридан сўнг ушбу майдондан шикоят қилганди. Уларни майсазорнинг сифати тўлақонли қониқтирмади. Бразилия терма жамоаси вакиллари аренанинг чим қоплами ёмон эканлигини таъкидлашди.
ЖЧ-2022нинг навбатдаги ўйинлари 9 ва 10 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўша кунлари турнирнинг 1/4 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии