RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  403 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  1 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Қатардаги стадионларни кўрдингизми? ФОТО Новости

Қатардаги стадионларни кўрдингизми? ФОТО

Теги :  ҚатарЖЧ-2022
Эртага Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатига роппа-роса тўрт йил қолади.

Айни пайтда ушбу мамлакатда жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари қизғин давом этяпти. Бугун ОФК расмий сайти Қатарда стадионлар қурилиши қандай кетаётгани ҳақида маълумот берди. 

МАЪЛУМОТ УЧУН

ЖЧ-2022 мезбони: Қатар
Аҳолиси: 2,7 миллион
Пойтахти: Доҳа
Расмий тили: Араб (иккинчи тил инглизча)
Пул бирлиги: Риял

- 1940 йил нефть топилгунга қадар Қатар халқи асосан балиқчилик қилиб кун кечирган.
- Қатар табиий газ захираси бўйича дунёда учинчи мамлакат ҳисобланади.
- Қатар Al Jazeera Media Network, Qatar Airways ва Aspire Academy билан машҳур.
- Qatar Sports Investments Франциянинг ПСЖ клуби хўжайини ҳисобланади.

ЖЧ-2022 қачон ўтказилади?
- 21 ноябрь - 18 декабрь. Мусобақа 28 кун давом этади. Финал 18 декабрь, яъни Қатар миллий байрами куни ўтказилади.

Ўйинлар нечта стадионда бўлади?
- 8та. Еттита стадионда қурилиш ишлари давом этяпти. Фақат битта ўйингоҳ - "Халифа халқаро стадиони" битказилиб ўтган йилнинг 19 май куни фойдаланишга топширилган. Қолган барча стадионлар икки йил ичида қуриб битказилиши кутилмоқда. 

Стадионлар орасидаги масофа қанча бўлади?
- Бир стадиондан иккинчисига бориш ниҳоятда қулай. Энг узоқ масофа 55 км.ни ташкил этади. Бу масофа Доҳадаги "Ал Байт" стадионидан Ал Хордаги "Ал Вакра" ўйингоҳигача. Энг қисқа масофа эса 5 км. бўлади. "Ал Райан" билан "Таълим шаҳри" стадиони орасидаги масофа шунча. 

Асосий стадион қайси?
- "Лусайл" стадиони. Бунда мусобақанинг очилиш ҳамда финал учрашуви бўлиб ўтади. 

Қурилиш бюджети қанча?
- Қатар стадионлар ва бошқа қурилиш ишлари учун жами 6,5 миллиард доллар ажратган. 

Об-ҳаво қандай бўлади?
- 8дан 24 даражагача. ЖЧ-2022 пайтида мана шундай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу эса футбол ўйнаш учун жуда қулай деганидир. 

Виза масаласи
- 80га яқин мамлакат фуқаролари жаҳон чемпионати пайтида Қатарга визасиз киришлари мумкин. 

Мухлислар ташрифи
- ЖЧ пайтида тахминан бир ярим миллион мухлис Қатарга келиши кутилмоқда. 

Транспорт масаласи
- Доҳадаги "Ҳамад халқаро аэропорти" мухлислар учун энг катта хизматни амалга оширади. Жаҳон чемпионати пайтида бу аэропортдан 150та йўналиш бўйлаб самолётлар парвози йўлга қўйилади. 

ТВ трансляция
- Бутун дунё бўйлаб 3 миллиарддан зиёд аҳоли мундиал учрашувларини ТВ орқали кузатиши кутилмоқда. 

Хавфсизлик
- Қатар энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киради. Шунга қарамай, ЖЧ пайтида Қатар полициясининг Интерпол билан ҳамкорликда ишлаши кутилмоқда. 

Қатарда футбол қандай?
- Қатар Юлдузлар лигасида 12та жамоа қатнашади. "Ал Дуҳайл" билан "Ал Садд" мамлакатнинг энг машҳур клублари ҳисобланади. "Ал Садд" икки марта 1989 ва 2011 йилларда ОЧЛда зафар қучган. Қатар терма жамоаси 2006 йилги Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, уч марта Кўрфаз кубогида ва бир марта Ғарбий Осиё футбол федерациялари чемпионатида ғолиб чиққан. Қатар термаси 2019 йил ўтказиладиган Копа Америка мусобақасида иштирок этади. 

Стадионлар билан танишамиз:

"Ал Вакра" стадиони

"Ал Байт" стадиони

"Ал Тҳумама" стадиони

Бу ерда "Рас Абу Абуд" стадиони барпо этилади

"Лусайл" стадиони

"Халифа" халқаро стадиони

"Таълим шаҳри" стадиони

"Ал Райан" стадиони

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика