RU

Последние новости

16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  1 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  9 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  21 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  6 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  4 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди Новости

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди

Норвегия радиоэшиттириш корпорациясининг (NRK) икки журналисти Қатарда мамлакатни тарк этаётиб ҳибсга олинди.

Халвор Экеланд (мухбир) ва Локман Горбани (фотосуратчи) 2022 йилги жаҳон чемпионати иншоотлари қурилишида иштирок этаётган муҳожир ишчиларининг меҳнат ва яшаш шароитларини ёритувчи материал тайёрлаш вазифасини олдилар.

Норвегиялик журналистлар ишчилар билан, шунингдек, маҳаллий режимни танқид қилувчилардан бири билан суҳбатлашди. Бундан ташқари, улар ЖЧ-2022 учун масъул ходимдан интервью олишди.

Журналистлар якшанбадан душанбага ўтар кечаси тахминан ярим тунда ҳибсга олинган ва сешанба куни эрталаб қўйиб юборилган. Ҳозирда 32 соат ҳибсда бўлган иккала ходим Норвегияга қайтишган.

Журналистлардан телефонлар, компьютерлар, фотоаппарат ва суратга олинган материаллар тортиб олинган.

Қатар расмийлари журналистлар хусусий ҳудудга ноқонуний рақишда кирганликлари ва рухсатсиз суратга туширишгани учун ҳибсга олинганини айтди.

NRK бош директори Тор Гьермунд Эриксен вазият ҳақида шундай деди: "Оммавий ахборот воситаларини дунёдаги энг йирик спорт тадбирларидан бирида эркин ва мустақил журналистика билан шуғулланишига тўсқинлик қилиб бўлмайди. Бу масалани ФИФА билан қандай ҳал қилиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз".

Норвегиянинг "Verdens Gang" газетаси ФИФАдан вазият бўйича изоҳ сўраган, аммо ҳеч қандай жавоб ололмаган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика