RU

Последние новости

22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  14 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7

Қатар амири "Ман Юнайтед"га яқинлашмоқда. 5 миллиардлик таклиф тайёр (мутолаа учун) Новости

Қатар амири "Ман Юнайтед"га яқинлашмоқда. 5 миллиардлик таклиф тайёр (мутолаа учун)

Тамим бин Хамад Ал Тани анчадан бери британ маданиятига сингган.


Глейзерлар оиласи ноябрь ойининг сўнггида МЮни сотишга тайёрликларини эълон қилишди. Клуб учун бош даъвогарлардан бири – Қатар амири ва МЮ мухлиси бўлган ПСЖ хўжайини Тамим бин Хамад Ал Тани.


Миш-мишларга кўра, Қатар жиддий киришган. Амир АПЛдаги илк клубни харид қилмоқчи ва сармоялар киритиш ҳақида ўйламоқда

Араб нашри бўлмиш Doha Arab Stadium бош муҳаррири Мажид Ал-Хелайфи қисқа, аммо информатив хабарни чоп этди.



Bloomberg хабарига кўра, қатарликлар "Ман Юнайтед"ни 5 млрд фунт эвазига харид қилишга тайёр. Мамлакатнинг собиқ бош вазири ва Қатар сармоявий бошқармасининг собиқ раҳбари Хамад Ал Танини ўз ичига олган консорциум таклифга сўнгги нуқтани қўймоқда.

Sky Sports эса Қатар амири пулларни сочмаслигини ёзмоқда. Глейзерлар оиласи ростдан ҳам МЮ учун камида 5 млрд фунт хоҳлашмоқда, аммо қатарликлар ортиқча тўламоқчи эмаслар. Инсайдерлардан бири Қатар "Глейзерларнинг куйига рақсга тушмаслигини" хабар қилди.

RMC Sport қўшимча қилмоқда: илк таклиф 4 млрд евродан ошади, уни жума куни кундузи юборишади.

Daily Mail тафсилотларга тўхталди. Агар қатарликларнинг аризаси ғалаба қозонса – амир эса бунга жуда жиддий киришган – улар ўзгариш киритишдан олдин клубнинг барча бўлинмаларини баҳолашади. Клуб ходимлари янги хўжайинларда таасурот қолдиришлари керак. Қаерга сармоя киритиш керак бўлса, бу амалга оширилади – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам.

The Times муддатлар ҳақида ёзмоқда. "Манчестер Юнайтед" янги хўжайинларнинг Пасха (9 апрель)гача расмийлаштирилишига умид қилмоқда. Жараёнларга яқин манбалар қатарликларнинг таклифини енгиш қийин бўлиши, сабаби уларнинг ресурслари миқдори ва АПЛдаги биринчи клубни харид қилиш хоҳишини ёзишмоқда.


Қатар амири анчадан буён британ маданиятига сингган. ПСЖ МЮни харид қилишда ҳалақит бериш эҳтимоли кам



Le Parisien Қатар амири билан яқин таниш. Тамим бин Хамад Ал Тани Англияда 90-йилларнинг сўнггида таълим олган пайти британ маданиятига сингган. Унинг юрагида доим битта клуб бўлган − "Манчестер Юнайтед". МЮни харид қилиш бўйича ғоя шахсан ундан чиққан.

Глейзерлар клубни 2022 йилнинг кузида сотувга қўйишганида, Қатарнинг бутун раҳбарияти жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганди. Улар январда МЮни харид қилиш имкониятини ўрганишди ва эндиликда катта таклиф беришга тайёрлар.



ПСЖ катта эҳтимол билан МЮни харид қилишга ҳалақит бермайди. Daily Mail маълумотига кўра, УЕФА Чемпионлар лигасидаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашувига қарамай, Хамад Ал Танига Премьер-лигага киришга рухсат беради.


***


МЮга бошқа даъвогарлар ҳам бор – Apple, Илон Маск, Жим Рэтклифф ("Челси"ни харид қилмоқчи бўлган) ва Саудия Арабистонидан сирли инвестор.

Sky Sport'нинг хабар беришича, "Юнайтед" жума куни аризаларни олади – у ерда пул миқдори ва молиявий кафолатлар ёзилган.

Битимни ҳали АПЛ ҳам маъқуллаши кераклигини эсдан чиқариш керакмас.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика