RU

Последние новости

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  9 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  2 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди Новости

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди

23-24 февраль кунлари Қаршида ҳақиқий футбол фидойиси, Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд этиш мақсадида футбол бўйича илк халқаро турнир ташкил этилди.

Икки кун давом этган хотира турнирида “Насаф”, “Машъал”, “Шўртан” ва Тожикистонинг “Регар-ТаДаз” жамоалари иштирок этишди.

Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда “Машъал” тожик клубини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Финалда эса “Насаф” “Шўртан”га майдон эгаси ким эканлигини курсатиб қуйди – 4:0.

III ўрин учун баҳс
“Машъал” – “Регар-ТаДаз” 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)

Финал
"Насаф" 4:0 "Шўртан"

Хотира турниридан сўнг мухбиримиз Нуриддин Зайниевнинг фарзанди, Олий мажлис депутати Фарҳод Зайниев билан боғланди.

"Футбол отам учун доим муҳим ҳисобланган. Футбол кунлари Тошкентдан уйга қайтганимда у кишини стадионда учратар эдим. Хатто вилоят ҳокимлигидан кетганларидан сўнг ҳам “Насаф”ни ўйинларидан доимо бохабар бўлиб турардилар. “Насаф”, “Машъал” ва “Шўртан”ни ривожлантириш йўлида дўстлари Баҳром Давлатов билан жуда кўп маслаҳатлашиб бир ёқадан бош чиқариб иш турардилар. Ҳозиргача эслайман, отамнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонада даволанаётганларида Рўзиқул Бердиевни ўзим олдиларига олиб борганман. Улар "Насаф" ҳақида икки соатлаб суҳбатлашиб қолиб кетишар эди. Ҳеч қачон футбол ҳақида гапиришдан, маслаҳат беришдан эринмаганлар. Қашқадарёда вилоятдаги аҳолининг кайфияти “Насаф”нинг ўйинларига қараб ўзгарар эди. Шу сабабли хатто мажлислар ҳам клубнинг қайд этган натижаларига қараб ўтказилган. 2011 йилда “Насаф” ОФК кубогини ютганида телефон қилиб табрикладим. Отам эса бу кубок билан тўхтаб қолинмайди. “Насаф”нинг “Насаф” бўлиши йўлида ҳали тўхтамаймиз дегандилар. Хатто сўнги нафасларида ҳам футболимиздаги натижаларини етказиб турушимни мендан сўраганлари ёдимда", - дейди олий мажлис депутати Фарход Зайниев.

24 февраль, Нуриддин Зайниев ҳаёт бўлганида 68 ёшни қарши олар эди.





Номоз Чориев Қаршидан махсус


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика