Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси
23 мая 15:42
Новости


Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси
Мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турган ОКМК жамоаси Қаршида бир поғона пастда ва бир очкога ортда бораётган "Насаф" меҳмони сифатида майдонга чиқади.
Сўнгги беш йилда совринлар учун доимий курашаётган бу икки жамоа ўртасидаги тўқнашув ўта принципиал тус олган. Бу рақобат фақат майдонда эмас, мураббийлар фаолиятида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бердиев ва Қосимов - етарлича тарихга эга бўлган шахслар тўқнашуви. Бироқ айрим статистик маълумотлар "аждарлар"нинг ўз уйидаги устунлигини кўрсатиб турибди.
Ўзаро учрашувлар
Жамоалар шу кунга қадар Суперлига доирасида 36 маротаба учрашишган бўлиб, катта устунлик майдон эгалари томонида 17 ғалаба. 5 та ўйинда олмалиқликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14 та баҳсда кучлар тенг келган. ОКМК охирги маротаба рақибини Суперлига доирасида 2020 йил таслим қилишни уддасидан чиққан у ҳам бўлса Олмалиқда (2:1). Кейинги 9 та ўйиннинг 4 тасида Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3 очколик бўлган, 5 та ўйинда муроса кўчаси танланган.
Қосимовнинг Қаршида қолган қасами
Миржалол Қосимов 2019 йил ОКМК бошқарувини қўлга олган бўлсада, шу вақтгача бирор маротаба Қаршида "Насаф"ни доғда қолдиришга муваффақ бўлгани йўқ. Статистикага юзланадиган бўлсак, 8 та ўйин (2 та Ўзбекистон Кубогида) фақат 2 бор дуранг қайд этилган, холос. 6 та ўйинда Бердиевнинг боши осмонда бўлган. Тўплар нисбати 2:14 кўринишда. "Кончилар" ҳаттоки охирги 3 та беллашувда меҳмонда рақиби дарвозасига гол ура олмаган. Жамоанинг "Насаф" устидан сафарда қўлга киритган ягона ғалабаси 2018 йилги мавсумда Бахтиёр Ашурматов даврида қўлга киритилган.
Тарихий ғалабадаги таркиб
"Насаф" - ОКМК 0:2
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро)
Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Музаффар Музаффаров 49, - 0:1 (Жасур Ҳасанов). Зоҳир Пиримов 62, - 0:2.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (38.Акмал Мозговой, 67), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Амиржон Сафаров, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 27.Ислом Рашидхонов (20.Ислом Кенжабоев, 60), 31.Сайдулло Раҳматов (52.Шерзод Темиров, 79), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Илҳомжон Алижонов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов, 28.Хуршидбек Мухторов.
ОКМК: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6.Азамат Исроилов, 8.Музаффар Музаффаров (71.Жамшид Ҳасанов, 78), 11.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев (с), 14.Зоҳир Примов, 15.Владимир Бубанья, 16.Милош Трифунович (9.Зафар Полвонов, 46), 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич.
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 17.Камолиддин Мурзоев, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 22.Абдумалик Абдуллаев, 24.Жавлон Гусейнов, 70.Ойбек Қиличев, 72.Алишер Саматов.
Огоҳлантиришлар: Йован Жокич 68, Ғолиб Ғайбуллаев 75
Суперлигадаги вазият. "Насаф"да мағлубиятсиз юриш давом этадими?
Айтиш мумкинки, икки жамоа ҳам Суперлигада барқарор иштирок этмоқда. Қосимов жамоаси ўзининг камбэклари билан рақибларини ҳушёр бўлишга чақираётгани, "Насаф"нинг Кубокдан сўнг бор эътиборини элитага қаратиши ва ҳоказо. Факт шуки, қаршиликлар жорий мавсумда Суперлигада мағлуб бўлмаган икки жамоадан бири бўлиб турибди (яна биттаси "Динамо"). Жамоа охирги маротаба 2024 йилнинг 30 ноябрь куни уйда "Металлург"га ютқазганди.
Тахмин
Юқоридаги факторлардан келиб чиқиб айтганда бугун кучлар тенг келиши эҳтимоли юқорироқ. Жамоаларнинг охирги баҳсида ОКМК камбэк эвазига рақибини таслим қилган фақат у кубок мусобақасида эди. Бугунги ўйин бошқа, унга бўлган муносабат ҳам фарқ қилади. Тахминимча, айнан шу ўйин ғолиби биринчи даврани чемпиони сифатида якунлайди.
ОКМКнинг тақвими:
12-тур. ОКМК - "Шўртан"
13-тур. "Навбаҳор" - ОКМК
14-тур. ОКМК - "Сурхон"
15-тур. "Машъал" - ОКМК
"Насаф"нинг тақвими:
12-тур. "Насаф" - "Навбаҳор"
13-тур. "Машъал" - "Насаф"
14-тур. "Насаф" - "Пахтакор"
15-тур. "Динамо" - "Насаф"
Кўриниб турибдики, "аждарлар"нинг кейинги рақиблари ОКМКникига нисбатан анча жиддийроқ. ОКМКда бироз енгилроқ десак муболаға бўлмаса керак.
Ёқимли томоша тилаймиз!
Похожие новости

Комментарии
Яхши ният ярим мол.