RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Қаҳрамон Баходиров: “Гранд жамоаларига қарши баҳс олиб борганда руҳан тайёр бўлиш керак” Новости

Қаҳрамон Баходиров: “Гранд жамоаларига қарши баҳс олиб борганда руҳан тайёр бўлиш керак”

“Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 16-турида ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан асли жиззахлик  ва ёшликдан “Сўғдиёна” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган,ҳар бир ўйинда жонини бериб,жамоашарафини ҳимоя қилаётган Қахрамон Баходиров билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Давралар оралиғида тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз.
-Давралар оралиғида  жамоа яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлишди. Машғулотларни Зомин тоғ ён бағирларида бошлаган бўлсак,кейинчалик Тошкентда давом этди ва у ерда биз бир нечта назорат учрашувларини ҳам ўтказдик. Тайёргарлик ҳақида ижобий фикр билдираман.

- Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз? Келганлар ва кетганлар борасида фикрларингиз.
- Жамоадан кетганлар жуда яхши футболчилар ва жуда яхши дўстларим. Футбол шунақа кимдир келади, кимдир кетади. Янги келган футболчилар ҳам жамоа билан киришиб кетди. Ҳозирги кунда аҳил бир оиладекмиз.
 
- Иккинчи давранинг илк ўйинларида жамоа  чемпонатимизнинг гранд жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
-Ҳақиқатдан ҳам иккинчи даврвнинг илк ўйинлари анча оғир ўйинлар бўлиши табиий. Биз ўз майдонимизда “Бунёдкор”, “Локомотив”ни қабул қилсак, сафарда “Олмалиқ”қа қарши баҳс олиб борамиз. 19-турда эса “Насаф”ни қабул қиламиз. Лидер жамоаларга қарши баҳс олиб борамиз. Шахсан мани фикрим,бундан қўрқиш керак эмас. Фақатгина уларга муносиб қаршилик кўрсатиб, ғалаба қозониб, шу ўринда  тининмай меҳнат қилиб, мухлисларни хурсанд қилиш мақсадимиз.


 
- “Бунёдкор”га қарши баҳс олдидан фикрларингиз.
-Ким майдонга тушишидан қатъий назар жамоада руҳий тайёргарлик кучли бўлиш керак деб ўйлайман. Майдонга тушиб ғалабага эришиш керак. “Бунёдкор” жамоасини бошқараётган инсонни жудаям ҳурмат қиламиз. Бу инсон ватанимиз довруғини дунёга танитган инсон. Миржалол Қосимовни жудаям ҳурмат қиламиз. “Бунёдкор” жамоасига ҳурматни сақлаган ҳолда, бизнинг мақсадимиз майдонга чиқиб ғалаба қозониш.

- Сиз асли Жиззахликсиз. Жиззахнинг бош жамоасини шарафини ҳимоя қиласиз. Майдонга тушаётган пайтингизда бу сизга қўшимча босим келтирмайдими?
-Ҳар доим жиззахлик мухлислар қаршисида майдонга тушганимда фақат ғалаба ҳақида ўйлайман. Бу менга қўшимча босим келтирмайди аммо мағлубиятга учрашдан қўрқаман.

- Интервью учун катта раҳмат. Мухлисларингизга қандай тилакларингиз бор?
-Мухлисларга тилагим, доимо жамоамиз ўйинларига келишсин бизни қўллаб-қувватлашсин. Жамоанинг олдингақараб интилишига сабачи бўлишсин. Уларга  ҳар доим соғлик тилайман. Инсон учун топилмас бойлик соғлик тилайман.Шу ўринда вилоятимиз футболига ўз хиссасини қўшаётган унинг ривожи учун меҳнат қилаётган клуб раҳбариятига ҳам миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман.

Дилдора Холбоева“Сўғдиёна”матбуот котиби

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика