Пьянич: “Ювентус” футболчилари Саррига мослашишлари керак”
31 дек 2019 00:08
Новости
Пьянич: “Ювентус” футболчилари Саррига мослашишлари керак”
“Ювентус”нинг босниялик ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничнинг таъкидлашича, жамоадошлари бош мураббий Маурицио Саррининг ўйин услубига мослашиш жараёнини бошдан ўтказишмоқда.
“Бир қатор тактик ҳолатлар борки Аллегри қўл остида беш йиллик услубдан кейин бошқа ҳолатга ўтиш осон бўлмайди. Футболчилар беш йил давомида ҳаракат қилган услубдан Сарри таклиф этаётган ҳолатга мослашишлари керак. Биз мураббийга мослашишимиз лозим ва у ҳали ҳамон бизни ўрганишда давом этмоқда.
Мен жамоадаги вазиятга пессимистик нуқтаи назардан ёндашмоқчи эмасман, чунки биз аниқ мақсад сари ҳаракат қилаяпмиз. Ҳақиқий “Ювентус”ни февраль-март ойларида кўрасиз. Бу жамоа ғолиб бўлишга ўрганган ва шу йўналишда давом этади”, дея Пьяничнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Corriere dello Sport.
Комментарии