Пьяцанинг агенти: “Марко “Ювентус”ни танлади”
18 июл 2016 00:19
Новости
Пьяцанинг агенти: “Марко “Ювентус”ни танлади”
Загребнинг “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Пьяцанинг агенти Марко Налетилич мижоси фаолиятини қайси клубда давом эттиришини маълум қилди.
“Ювентус” Марко билан шартнома имзолашга яқин турибди. Шунчаки, “Динамо” билан келишиб олиш қолди, халос. Шундан сўнг, футболчи тиббий кўрикдан ўтади. Туринликлар ярим ҳимоячини тўрт йил кузатишди. Бу Марко учун катта чақирув. Унинг имкониятини билган ҳолда айтишим мумкин, Пьяца жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олади.
“Милан”нинг қизиқиши? Пьяца шахсан Адриано Галлиани билан телефон орқали суҳбатлашди. У — топ менежер, лекин “Ювентус” билан Чемпионлар Лигасидаги иштирок Маркога клуб танлашда асосий омил бўлди”, — дейди Налетилич.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии