RU

Последние новости

23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  258 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12

Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак Новости

Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак

Суперлига клублари ёзги трансфер ойнасида таркибларида ўзгаришларга қўл урди.

Кимдир янги футболчи жалб қилди, яна кимдир футболчи сотувидан даромад қилди ёки ижарага бошқа клубларга бериб юборди. Табиийки бунда икки томонда манфаатлар тўқнашуви ётади. Қайсидир томон фойда кўриши керак бўлади. "Пахтакор" ёзги трансфер ойнасида Суперлиганинг қолган жамоаларидан фарқли пул томонлама фойда кўра олди. Эндиликда жамоа чемпионлик курашига қайтишни мақсад қилган. Бунга эса сабаблар етарлича. 

"Пахтакор" мураббийга ниҳоят ёлчиди

Педру Морейра бошқарувидаги муваффақиятсиз сериядан сўнг, Камолиддин Тожиевга ишонч билдирилди. У аввал ҳам ўтган мавсумда жамоани қисқа вақт бошқарган, мавсумни Шацких якунлаб қўйганди. Аммо бу гал вазият бошқача тус олди. Тожиев раҳбарлигида жамоа кетма-кет 7 ўйинда мағлуб бўлмади ва 17 очко жамғарди. Ўзбекистон Кубогидаги 2 та ўйинни ҳам қўшсак умумий 9 та беллашув. 

Айниқса, Қаршидаги "Насаф"га қарши иродали дуранг ҳамда Тошкентда "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба жамоа кайфиятини кўтарди. Қиёс учун: Морейра 8 учрашувда 9 очко тўплаган бўлса, Тожиев 7 ўйинда 18:4 тўплар нисбати билан 17 очко жамғарди. Бу унинг муваффақиятли тактик ечимлари ва жамоа ичидаги ишонч муҳити самарасидир.  Футболчилар мураббийга ишонмоқда, жамоа ҳар бир ўйинда ўзининг кучли тарафларидан максимал фойдалана оляпти. Фақат муаммо Тожиевда Про лицензияси йўқлиги. 

Ёзги трансферлар. "Пахтакор" пул топишни уддалаяпти

Ёзги трансфер ойнасида "Пахтакор" нафақат спорт, балки молиявий томондан ҳам ютиб чиқди. Жамоа қуйидаги футболчилар билан хайрлашди:

Муҳаммадали Ўринбоев ("Антверпен", Бельгия), Абдулла Абдуллаев ("Дибба Ал-Фужайра", БАА), Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадали Усмонов, Саидумархон Саиднуруллаев (учовлон ҳам "Андижон"га), Улуғбек Ҳошимов ("Динамо"), Жонатан Лукка.

Уларнинг ўрни муносиб тарзда қопланди. Клуб ўзининг собиқ тўп тепарлари Хожимат Эркинов ва Азизбек Турғунбоевни қайтарди, мудофаага ироқлик Заид Таҳсин, ярим ҳимояга Беҳруз Асқаров келтирилди. Ҳужум чизиғига эса Бобир Абдихолиқов қўшилди. У Игорь Сергеевга муносиб рақобат туғдиради.

Қизиғи шундаки, "Пахтакор" бир неча трансферлардан катта фойда кўрди. Биргина Улуғбек Ҳошимов 2021 йилда "Нефтчи"га 200 млн сўмга берилган, 2024 йил ортга қайтди ва бир мавсумдан сўнг "Динамо"га 27 минг долларга сотилди. Муҳаммадали Ўринбоевнинг "Антверпен"га трансфери орқали 300 минг евро ишлаб олинди. Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир"га трансфери эса 10% улуш билан 750 минг евро олиб келди. Бундан ташқари, Шаҳзод Азмиддинов ижараси учун "Андижон"дан тахминан 50, Маҳмуд Маҳамаджоновнинг "Динамо"га ўтишидан 80 миллион сўм олди. "Пахтакор"дан ниҳоятда ақлли юриш ва ҳаракат дея оламиз. Бировнинг чўнтагидаги пул билан ишимиз йўқ лекин "Пахтакор" бу борада қолганлардан кўра яхшироқ ҳаракат қиляпти. Футболчидан майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам фойдаланишни уддасидан чиқмоқда. 

Август — "шерлар" учун имтиҳон ойи

"Пахтакор"ни иккинчи давра бошида жуда зич ва қийин тақвим кутиб турибди. Жамоа:

1 август — "Машъал" (сафарда)

5 август — ОКМК (уйда)

11 август — "Динамо" (сафарда)

15 август — "Сўғдиёна" (уйда)

22 август — "Андижон" (сафарда)

Бундан ташқари, "Нефтчи" билан тўқнашув ҳам жуда муҳим. Мана шу 5–6 учрашув жамоанинг мавсумдаги энг ҳал қилувчи палласи бўлиши мумкин. Бу синовлардан муваффақиятли ўта олса, жамоа нафақат кучли учлик, балки чемпионлик пойгаси учун ҳам жиддий даъвогарга айланиши мумкин.

"Шерлар" олтин учун пойгага қайтадими?

Айни дамда "Пахтакор" 26 очко билан 6-ўринда. 3-ўриндаги "Динамо" билан фарқ — 3 очко, "ОКМК" ва "Бунёдкор"дан — 1 очко орқада. "Насаф" эса бор-йўғи 7 очкога илгарилаб кетган. Яъни, чемпионлик пойгасидан умид ҳали йўқолмаган.

Тожиев қўл остидаги "Пахтакор" майдонда ўйини ва руҳи билан бу умидни асоссиз эмаслигини исботлаяпти. Футболчиларда ишонч, жамоада куч, мураббийда эса стратегия бор. Эндиликда барчаси амалиётда ўз исботини топиши керак — барчасини вақт кўрсатади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика