RU

Последние новости

12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  0 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  2 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  4 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3

ПСЖнинг муваффақиятсиз 10 уриниши Новости

ПСЖнинг муваффақиятсиз 10 уриниши

Ҳар сафар жамоага нимадар тўсиқ бўлади.

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал беллашувлари якунланди ва чорак финалчилар маълум бўлди. ПСЖ кутилмаганда яна мусобақа билан хайрлашди. 

Парижликлар шунча маблағ, юлдузли таркибга эга бўлса-да, мақсадга эриша олишмаяпти. Қуйида клубнинг омадсизликари хусусида сўз юритамиз. 

ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи қабул қилиб олганидан бери жамоа 10 йилдан бери Чемпионлар Лигасида омадсизликка дуч келмоқда. У ўтган вақт давомида футболчилар хариди ва уларнинг иш ҳақига 2 миллиард евродан кўп маблағ сарфлаб юборди. Бу орқали Европа футболини забт этиш мақсад қилинганди. Аммо футболда пул эвазига ҳам эришиб бўлмайдиган армонлар юзага келади.

Эътиборлиси, жамоани фақат кучли жамоалар мусобақадан чиқариб юборган. ПСЖ "Манчестер Сити", "Реал", "Бавария", ва "Барселона" жамоалари тўсиғидан ўта олмаган. Финалга қадар етиб келиб, ҳал қилувчи беллашувда ютқазиб қўйган дамлар ҳам бўлган.

Жамоа охирги ўн мавсумнинг 3 тасида нимчорак финал беллашувида рақибга ютқазиб қўйиб, турнирдан чиқиб кетган. 4 тасида эса чорак финалда тўхтаган. 1 маротаба ярим финал ва 1 бор финалга қадар етиб борган.

Ҳелайфи давридаги илк юриш Карло Анчелотти бошчилик қилган вақтда амалга оширилган. Бироқ "Барселона" билан бўлиб ўтган баҳсда ПСЖ сафарда урилган гол қоидаси туфайли турнирдан чиқиб кетган. Эътиборлиси, Анчелотти "Реал"га йўл олиб, "қироллик клуби" билан ЕЧЛ бош совринига эга чиққан.

Кейинги йилларда ҳам жамоа сафар ва уйда ўтказиб юборилган голлар эвазига мусобақадан чиқиб кетаверган. Фақатгина "Барселона"дан учралган қашқатқич зарба тарихда қолган. Уйда 4:0 ҳисобида муваффақиятдан эркаланиб кетган ПСЖ Каталонияда 6:1 ҳисобида таслим қилинган. Томас Тухель даврида парижликлар Чемпионлар Лигасида муваффақиятли юриш қилиб, финалгача етиб келишган. Аммо ҳал қилувчи баҳсда "Бавария"га енгилган.

"Реал" билан баҳсда ҳам кўриниб қолдики, ПСЖга тажриба етишмайди. Париждаги ғалабадан сўнг кичик устунлик бор эди. "Сантьяго Бернабеу"даги учрашувда ҳам Маурисио Почеттино шогирдлари биринчи голни уриб олишганди. Кейинчалик дарвозабон Доннарумманинг қўпол хатосидан сўнг ПСЖ бирин-кетин ўз дарвозасидан тўплаб олиб чиқиб, мусобақа билан хайрлашди. Ваҳоланки, жамоа таркибига қаралса, бундай бўлганига одамни ишонгиси келмайди. Ахир, Неймар, Месси ва Мбаппе каби юлдузлари бўлган ПСЖ яна турнир ғолиблигидан мосуво қолмоқда. 

Охирги 10 йилдаги беллашувлар:

2012/2013 йилги мавсум. ПСЖ – "Барселона" (чорак финал) – 2:2, 1:1

2013/2014. ПСЖ – "Челси" (чорак финал) – 3:1, 0:2

2014/2015. ПСЖ – "Барселона" (чорак финал) – 1:3, 0:2

2015/2016. ПСЖ – "Манчестер Сити" (чорак финал) – 2:2, 0:1

2016/2017. ПСЖ – "Барселона" (нимчорак финал) – 4:0, 1:6

2017/2018. ПСЖ – "Реал" (нимчорак финал) – 1:3, 1:2

2018/2019. ПСЖ – "Манчестер Юнайтед" (нимчорак финал) – 2:0, 1:3

2019/2020. ПСЖ – "Бавария" (финал) – 0:1

2020/2021. ПСЖ – "Манчестер Сити" (ярим финал) – 1:2, 0:2

2021/2022. ПСЖ – "Реал" (нимчорак финал) – 1:0, 1:3

Дарвоқе, жамоа президенти Носир Ал Ҳелайфини жиддий жазо кутиб турибди. Қатарлик бизнесмен "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзини қўярга жой тополмай, қўлига илинган буюмларни улоқтириб юборади. Шунингдек, "Реал" вакилига "сени ўлдираман", дея дўқ уради. 

УЕФА эса аллақачон Ҳелайфи бўйича суриштирув ишларини бошлаган ва унинг дағдағаси туширилган видеони кўриб чиқяпти. Тез орада у бўйича жиддий жазо тайинланиши мумкин. Воқеаллар ривожини кузатишда давом этамиз.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика