ПСЖнинг асосий футболчиси жамоада қолиши мумкин
06 авг 2023 18:15
Новости
ПСЖнинг асосий футболчиси жамоада қолиши мумкин
"L'Equipe" хабарига кўра, Марко Верраттининг Саудия Арабистонига кетиш ишлари барбод бўлиши мумкин.
Июль ойида Фабрицио Романо томонидан Марко Верраттининг ПСЖдан "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.
Бироқ клублар ўзаро келиша олишмади. Франция клуби 30 ёшли футболчисини қўйиб юборишни истамаётганини маълум қилган.
"L'Equipe" нашри футболчининг Парижда қолиши эҳтимоли юқорилигини маълум қилди. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике ушбу футболчисининг асосий ролда бўлишини ва шу сабабли уни кетказиб юборилмаслигини сўраган.
Верратти ПСЖ таркибида 416 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 61 ассист қайд этган.
Похожие новости
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии