ПСЖга қарши ўйин олдидан “Бавария”да катта йўқотиш
30 мар 2021 20:50
Новости
ПСЖга қарши ўйин олдидан “Бавария”да катта йўқотиш
Мюнхенликлар форварди Роберт Левандовски Полша ТЖ таркибида жароҳат олди.
Ҳужумчи ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Андорра (3:0)га қарши ўйинда гол уриш билан бирга тизза пайларини ҳам шикастлаб олган.
“Бавария” матбуот хизмати хабар беришича, Левандовски жароҳати туфайли 4 ҳафтани лазаретда ўтказади.
Шу тариқа, 32 ёшли футболчи ЕЧЛ 1/4 фианлидан ўрин олган ПСЖга қарши иккала (7 ва 13 апрелдаги) баҳсда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.
Қайд этиш жоиз, Роберт Левандовски клуб ва терма сафида қаторасига 10 ўйиндан бери гол уриб келаётганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии