ПСЖга “Борнмут” ҳужумчиси керак
10 авг 2020 07:57
Новости
ПСЖ жамоани тарк этган Эдинсон Кавани ўрнига номзод қидиришни бошлаб юборган. Парижликлар “Борнмут”нинг норвегиялик 28 ёшли ҳужумчиси Жошуа Кингга кўз тиккан. ПСЖ уни ёзги трансферлар вақтидаёқ қўлга киритишни мақсад қилган. Сўнгги хабарларга кўра, Жошуанинг хизматларига АПЛнинг ўзидан 10 та, Италиядан эса 4 та клуб қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Лацио” ва “Рома” клубларининг номлари тилга олинган.
Маълумот учун, Кинг 2015 йилдан бери “Борнмут” шарафини ҳимоя қилиб келади. 2019/20 йилги мавсум якунига кўра, “Борнмут” АПЛни тарк этди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии