ПСЖ ёзда Симонсни сотмоқчи эмас
16 мая 2024 13:22
Новости
ПСЖ ёзда Симонсни сотмоқчи эмас
"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячи Хави Симонсни клубда сақлаб қолмоқчи.
Маълумотларга қараганда, Франция чемпионлари футболчи вакиллари билан алоқага чиққан ва уни сотиб юбориш режаси йўқлигини маълум қилишган.
Жорий мавсумни хавбек ижара ҳуқуқи асосида "РБ Лейпциг"да ўтказмоқда. Агарда у ҳозир ПСЖга қайтишни истамаса, яна бирор жамоага ижарага кетиши мумкин. Айнан шу вариант ҳақиқатга яқинроқ, деб айтилмоқда. Янги жамоа номи танланаётганда футболчининг ўзи ҳам ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Маълумот учун, нидерландиялик ҳужумчи жорий мавсум «РБ Лейпциг» сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 15 та голга узатма амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии