ПСЖ спорт директори Неймарнинг кетиши мумкинлигини тасдиқлади
09 июл 2019 08:44
Новости
ПСЖ спорт директори Неймарнинг кетиши мумкинлигини тасдиқлади
Леонардо Неймарнинг кетишни хоҳлаётганини клуб президенти Носир ал-Хелайфи ҳам билишини маълум қилди.
“Агар бизни қониқтирадиган таклиф тушса, Неймар кетиши мумкин. Аммо ҳозир биз ким унга қизиқаётганлиги ва қанча сумма таклиф қилишга тайёрлигини ҳам билмаймиз. Лекин ҳамма Неймарнинг кетишни хоҳлаётганини тушуниб турибди. Биз унинг яқинлари билан гаплашдик. Ҳаммаси тушунарли. Унинг ПСЖ билан амалда шартномаси бор. Шундай экан ортиқча гап-сўзларга ҳожат йўқ. “Барселона”? Ҳа, ўртамизда алоқа бўлган. Улар ўйинчини сотиб олишни хоҳлаётганини айтган, бироқ биз уларнинг таклифини рад этдик. Биз “Барселона”ни чиндан ҳам Неймарни сотиб олишини хоҳлаётгандек кўрмадик”,—дейди Леонардо.
Комментарии