ПСЖ Серхио Рамоснинг шартномасини янгиламоқчи
21 мар 2023 19:05
Новости
ПСЖ Серхио Рамоснинг шартномасини янгиламоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Серхио Рамос билан ҳамкорлигини давом эттириши мумкин.
Жорий йил аввалида 36 ёшли тажрибали футболчи “Пари Сен-Жермен”ни мавсум охирида тарк этадигандек кўринаётган эди. Аммо унинг кейинги кучли ўйини Париж клубини у билан битимни узайтиришга ундаган кўринади.
Биринчи йилини жароҳат билан ўтказган испаниялик юлдуз шундан сўнг 36 та ўйинда майдонга тушди. Рамос ушбу мавсумда Лига 1 да 24 та ўйинда иштирок этди. Ҳимоячининг шартномаси келаётган ёзда июнь ойида якун топади. Бироқ у ПСЖда қолишни истайди. Собиқ “Реал Мадрид” сардори француз клубида қолишни истаса, маошининг бироз пасайишига розилик билдиришига тўғри келади.
Клуб, шунингдек, жамоа юлдузи Лионель Месси билан ҳам шартномани узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Улар молиявий қоидаларни четлаб ўтамслиги керак бўлади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии