ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи
21 июл 2025 17:36
Новости
ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи
ПСЖ раҳбарияти ушбу ёзги трансфер ойнасида "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани қўлга киритишга ҳаракат қилади.
"Marca" хабарига кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике 22 ёшли франциялик футболчи билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда.
Унинг фикрича, Камавинга ПСЖ ярим ҳимоясини кучайтира олади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" сўнгги пайтларда жароҳати туфайли жуда кўп ўйинларни ўтказиб юбора бошлаган футболчини сотишга қарши эмас. Айни дамда экспертлар франциялик футболчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эдуардо Камавинга ўтган мавсум "қаймоқранглилар" таркибида Испания чемпионатида 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии