ПСЖ Неймарни Парижда таништирмоқчи
31 июл 2017 15:03
Новости
ПСЖ Неймарни Парижда таништирмоқчи
ПСЖ раҳбарияти "Барселона" ҳужумчиси Неймарни таништириш йўлларини кўриб чиқмоқда.
Трансфер амалга ошмаган бўлсада, парижликлар футболчини қаерда таништириш ҳақида бош қотиришмоқда.
Маълумотларга кўра, ПСЖ раҳбарияти футболчини таништириш учун катта маросим ташкил қилиш ниятида Париж полициясига мурожаат қилган, бироқ ҳозирча жон танлангани йўқ. Агар ҳукумат билан келиша олишмаса, Неймарни клубнинг уй аренаси "Парк де Пренс"да таништиришади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Златан Ибрагимовичнинг таништирув маросими Эйфель минорасида бўлиб ўтган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии