ПСЖ Месси ва Рамоснинг савияси пасаймаса, улар билан шартномаларни 2 йилга узайтириши мумкин
13 сен 2022 16:52
Новости
ПСЖ Месси ва Рамоснинг савияси пасаймаса, улар билан шартномаларни 2 йилга узайтириши мумкин
"L’Équipe" хабарига кўра, Франция клуби ҳимоячилар Маркиньос, Преснель Кимпембе ва Серхио Рамос, ярим ҳимоячи Марко Верратти ва ҳужумчи Лионель Месси билан келишувни узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, ПСЖнинг спорт бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш Месси ва Рамосга икки йил муддатга янги битим таклиф қилишга тайёр. Бу уларнинг ўйини савияси пасаймаса содир бўлади. Икки футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган.
Хабар қилинишича, Маркиньос ва Верратти билан янги битимлар борасидаги музокаралар ПСЖ собиқ спорт директори Леонардо даврида бошланган. Агар илгари эришилган келишувлар ўз кучини сақлаб қолса, у ҳолда ПСЖ тез орада Маркиньос ва Верратти билан шартномани узайтириши мумкин бўлади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии