ПСЖ Гонсалу Рамушга қизиқиш билдирмоқда
20 июн 2023 12:26
Новости
ПСЖ Гонсалу Рамушга қизиқиш билдирмоқда
"Бенфика" ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин, дея хабар берди журналист Педру Алмейда.
Манбага кўра, парижликлар жамоаси футболчининг трансфери учун 55 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб вакиллари аллақачон футболчи билан музокара олиб боришган.
Маълум қилинишича, футболчининг ўзи ПСЖга ўтишга қарши эмас. Унинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
22 ёшли португалиялик футболчи 2022/23 йилги мавсум "бургутлар" сафида 47 та ўйинда қатнашиб, 27 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
03:00
ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди 43
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии