ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди
15 мая 19:29
Новости
ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди
"Sport Bild" нашрининг хабар қилишича, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Серу Гирасси "Пари Сен-Жермен"нинг келгуси трансфер мавсумидаги асосий нишонлари рўйхатига киритилган.
Манба маълумотларига кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике 28 ёшли форвардни жамоага жалб қилишдан шахсан манфаатдор.

Бироқ бу ўтиш жараёни бир қатор қийинчиликларга олиб келади: футболчининг шартномаси бўйича 70 млн еврога сотиб олиш банди фақат "Реал," "Барселона," "Манчестер Юнайтед," "Манчестер Сити," "Ливерпуль", "Челси" ва "Арсенал" каби маълум клублар учунгина амал қилади. ПСЖ бу рўйхатга кирмайди.
Гирассининг ўзи ҳам "Боруссия"да қолиш эҳтимолини истисно қилмаяпти. У жорий мавсум 44 ўйинда иштирок этиб, 33 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. У немис клубига ўтган ёзда қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии