ПСЖ футболчилари ёзги трансферлардан норози – улар жамоа кучсизланган деб ҳисоблайди
		
		17 фев 2023 16:31
        Новости	
	 
				 
				ПСЖ футболчилари ёзги трансферлардан норози – улар жамоа кучсизланган деб ҳисоблайди
L’Équipe нашрининг хабарига кўра, жамоанинг бир қатор муҳим футболчилари ўтган ёзги трансферлар ойнасидан кейин жамоа кучсизланган деб ҳисоблайди.
Клубдагилар Витинья, Карлос Солер ва Фабиан Руисни сотиб олиш учун Леандро Паредес, Идрисса Гуйе ва Юлиан Дракслер билан хайрлашилганини тушунмаган. Жамоадагиларнинг фикрича, бу уч футболчи ўйини трансферни оқламаяпти. Шундай бўлсада, футболчилар Солерга нисбатан Руис ва Витиньядан кўра яхшироқ муносабатда бўлмоқда.
Баъзи ўйинчилар Юго Экитике ижарадан кейин аниқ сотиб олинишидан норози, уларнинг фикрича, клуб тарбияланувчиси "Ренн"га сотиб юборилган Арно Калимуэндо ундан қолишмасди.
ПСЖ марказий ҳимоячи сотиб ололмагани ҳам жамоа ички муҳитига таъсир ўтказган. ПСЖда футбол масалалари бўйича маслаҳатчи Луиш Кампушнинг ишидан айниқса Неймар ва Маркиньоснинг кўнгли тўлмаяпти.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии