ПСЖ етакчи футболчиси билан шартномасини узайтириш борасида келишиб олди
30 окт 2019 23:13
Новости
ПСЖ етакчи футболчиси билан шартномасини узайтириш борасида келишиб олди
ПСЖ раҳбарияти ярим ҳимоячи Марко Верратти билан шартномани узайтириш борасида келишиб олишди.
"RMC" хабарига кўра, футболчи билан янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади. Томонлар бир неча ойлик музокаралардан кейин бу борада келишувга эришишган.
Қайд этиш керак, 2018 йилда Верратти "Барселона"га ўтишга яқин келганди. Бироқ ўшанда парижликлар футболчисини сотиб юборишни исташмаганди.
26 ёшли Верратти 2012 йилдан буён ПСЖ таркибида 290 ўйинда қатнашиб, 9 гол урди ва 48 голга ассистентлик қилди.
Комментарии