RU

Последние новости

22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  0 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  0 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  2 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  11 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  27 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  6 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  9

Чемпионлар лигаси. Камбэк бўлмади, ПСЖ икки ўйин натижасига кўра "Барселона"ни мағлуб этди Новости

Чемпионлар лигаси. Камбэк бўлмади, ПСЖ икки ўйин натижасига кўра "Барселона"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Барселона" ўртасидаги жавоб учрашуви якунига етди.

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 31'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

11/03/2021, 01:00

1
:
1
Завершен

Барселона

Лионель Месси - 37'

Стадион: Parc des Princes, 0 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
8'  Левен Кюрзава
31'  Килиан Мбаппе
46'  Левен Кюрзава (Абду Диалло)
50'  Идрисса Гейе
50'  Леандро Паредес
59'  Юлиан Дракслер (Анхель Ди Мария)
59'  Идрисса Гейе (Данилу Перейра)
76'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
84'  Марко Верратти (Рафинья)
89'  Мауро Икарди
25'  Оскар Мингеса
30'  Клеман Лангле
35'  Оскар Мингеса (Хуниор Фирпо)
37'  Лионель Месси
38'  Френки де Йонг
45'  Лионель Месси
66'  Сержиньо Дест (Франсишку Тринкан)
79'  Педри (Миралем Пьянич)
79'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
79'  Серхио Бускетс (Илайш Мориба)

Биринчи ўйин – 4:1

ЯНГИЛАШ

ПСЖ – "Барселона" 1:1 (умумий ҳисоб 5:2)

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 30, пенальти Мбаппе, 1:1 – 37 Месси.

ПСЖ – Навас, Кимпембе, Курзава (Диалло, 46), Маркиньос, Флоренци (Дагба, 77), Паредес, Верратти (Рафинья, 84), Гуйе (Данилу Перейра, 59), Дракслер (Ди Мария, 59), Икарди, Мбаппе.

"Барселона" – тер Стеген, Дест (Тринкау, 66), Альба, Мингеса (Фирпо, 35), Лангле, де Йонг, Бускетс (Мориба, 79), Педри (Пьянич, 78), Дембеле (Брэйтуэйт, 79), Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Курзава (8), Мингеса (25), Лангле (30), де Йонг (38), Гуйе (50), Паредес (50), Икарди (89).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. МБАППЕ... Килиан Тер Штегенга қарши дуэлда "Барселона" посбонини таслим эта олмади. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

85. "Барса"нинг тезкор ҳужумини Гризманн ноаниқ зарба билан тугатиб берди.

84. Ўзгариш: "Барселона" собиқ футболчиси Рафинья Алькантара майдонда Марко Верратти ўрнини эгаллади.

83. Икарди ПСЖнинг қарши ҳужумини ноаниқ зарба билан якунлади.

78. "Барселона"да ўзгаришлар: Дембеле ўрнига Брэйтуйэт, Педри ўрнига Пьянич ва Бускетс ўрнига Мориба майдонга тушди.

76. Ўзгариш: Флоренци ўрнига Дагба майдонга тушди.

75. Альбанинг қанотдан узтган тўпига Дембеле оёқ қўйса бўлди эди, аммо Усмон бу ҳаракатга улгурмади.

73. Флоренци ўз жарима майдончаси яқинида Леони йиқитди. Хавфли жарима зарбаси вужудга келди. Узатмани ПСЖ футболчилари қайтариб юборишди.

69. Усмоннинг бурчакдан узатган тўпини Бускетс дарвозага бурди, бироқ Навас яна ПСЖни қутқармоқда. 

66. Ўзгариш: Дест ўрнига Тринкау майдонга тушди.

61. Лео Альбадан ажойиб тўпни қабул қилиб олди, аммо зарба беришда кечикди ва Маркиньос тезда ҳужумни бартараф этди.

59. ПСЖ сафида ўзгариш: Биринчи бўлимда умуман кўринмаган Дракслер ўрнига Ди Мария майдонга тушди. Гейе ўрнига эса Данило ўйинга қўшилди.

50. Сариқ карточка. Гейе майдон марказида қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+3. СЕЙВ! Навас Месси зарбасининг йўналишини топди.

45+2. Тўп қаршисида Месси!

45+1. ПЕНАЛЬТИ! Энди ПСЖ дарвозаси томон. Лейвин Курзава ҳаводаги тўпни тепиб юборишга уриниб, Гризманнинг оёғини нишонга олди.

42. Бускетснинг аниқ зарбасидан сўнг Навас катта қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.

37. ГОООЛ! Леонинг супер зарбасидан сўнг ПСЖ дарвозасининг тўққизлиги нишонга олинди. 1:1, умумий ҳисоб 5:2!

35. Шошилинч ўзгариш: Ўз қанотидаги вазифаларни эплай олмаётган Мингеса ўрнига Фирпо майдонга тушди.

35. ДЕМБЕЛЕЕЕ! Усмон яқин масофадан Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол эта олмади.

30. ЗАРБААА... ГОООЛ! Мбаппе ушбу баҳсдаги ҳисобни очди, умумий ҳисоб 5:1га айланди.

29. ПЕНАЛЬТИ! Икарди оёғини босиб олган Лангле сариқ карточка билан жазоланди. Ҳаммаси тугаганга ўхшайди.

28. Рақиб жарима майдончасига узатма пайтида Икарди бақириб юборди ва йиқилиб тушди. Такрорий лавҳада "Барселона" ҳимоячиси Мауронинг оёғини босиб олгани кўринди. ВАР ишга киришди.

26. Сариқ карточка. Мингеса Мбаппе қочиб кетмаслиги учун унинг либосидан тортди ва ҳакам томонидан жазоланди.

24. МЕССИИИ... Дембеле чап қанотдан ерлатиб тўпни рақиб жарима майдончаси марказига узатди, бироқ Лео тўпга улгурмай қолди.

23. ЗАРБАААА... Дестнинг ўткир бурчакдан берган кучли зарбасидан сўнг тўп аввалига Наваснинг қўлига, кейин эса дарвоза устунига тегиб, ўйинга қайтди.

18. Бир дақиқа ичида иккинчи ўта хавфли зарба! Бу сафар Дембеле ПСЖ дарвозасини ишғол қилишга уринди, лекин Наваснинг маҳорати мезбонларни голдан қутқариб қолди.

18. ЗАРБАААА! Мингесанинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп Гейега тегиб, майдонни тарк этди.

17. Мбаппедан зарба, аммо у кучсиз бўлгани туфайли Тер Штеген осонлик билан тўпни эгаллади.

13. Дембеле чап қанотдан марказроққа ўтди ва ўнг оёғи билан кучли зарба берди. Тўп дарвозага бормади.

12. Каталония клуби футболчилари турли нуқталардан ПСЖ дарвозаси томон зарба беришмоқда, аммо ҳозирча ҳимоячилар ва дарвозабон ишончли ўйнамоқда.

10. ЗАРБААА! Усмон Дембеленинг зарбаси аниқ чиқди, бироқ кучсиз бўлди. Навас тўпни эгаллаб олди.

9. Тўп қаршисида Лео... Зарбааа... Ноаниқ.

8. Усмон Месси учун жуда қулай жойда жамоасига фол ишлаб берди. Курзава ҳужумчини йиқитди.

5. Дембеле чап қанотда икки ҳимоячидан қочиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқароқдаги Леога узатди. Мессининг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

2. Баҳс бошланиши билан ПСЖ кўпчилик бўлиб ҳимояга ўтди, "Барселона" эса аксинча - ҳужумга катта куч ташлаган.

1. Ўйин бошланди!

- Ўз уйида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган "Барселона" Парижда камбек амалга оширишга уриниб кўради.

- Ассалому алайкум футболнинг ашаддий мухлислари. Бугун сизлар билан бирга ажойиб учрашувни томоша қиламиз.

ПСЖ (Франция) – "Барселона" (Испания)

01.00, «Парк де Пренс»

ПСЖ – Навас, Кимпембе, Курзава, Маркиньос, Флоренци, Паредес, Верратти, Гуйе, Дракслер, Икарди, Мбаппе.

Барселона – тер Штеген, Дест, Альба, Мингеса, Лангле, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика