RU

Последние новости

09:10Криштиану Роналдунинг келажаги маълум  0 08:40Ҳусановни 40 миллионга сотиб олаётган «Ман Сити» бразилиялик ҳимоячига қанча тўлаётгани маълум  3 08:09Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»  8 07:41Ўтган мавсум ЦСКАда ўйнаган футболчи фаолиятини «Шўртан»да давом эттиради  8 03:2330 йиллик турмушдан сўнг Гвардиола хотини билан ажрашди  8 03:07ЛаЛига. "Сосьедад" япониялик футболчиниг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди  0 02:58А Серия. "Фиорентина" меҳмонда ютқазиб қўйди  0 02:10"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  9 22:46"Реал"нинг апелляцияси рад этилди  8 22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  1 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  31 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  3 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  5

Прожектор мавзуси давом этади. Навбат "Нефтчи", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" стадионларига Новости

Прожектор мавзуси давом этади. Навбат "Нефтчи", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" стадионларига

Яқинда Про лига клубларининг стадионларидаги ёритгичлари билан боғлиқ масалаларга тўхталган эдик.


Кўза кунда эмас, кунида синади. Про лигада прожекторлар муаммоси ёхуд Суперлигага яқин жамоаларнинг стадиони тайёрми?


"Нефтчи"

Фарғоналиклар ишқибозлар "Истиқлол" аренасига қайтишни интиқлик билан кутаётган бўлсалар ажаб эмас. Иккинчи давра бошланди ҳамки ҳали майдон тўлиқ тайёр бўлмаган. "Нефтчи" вакиллари билан мулоқот қилганимизда барча нарса шай эканлигини, фақат майса меъёрига келмаганини айтишди. Прожектор борасида катта муаммо йўқ. Қўшимча чироқларни ўрнатиб ёритиш даражасини талаб берадиган ҳолга келтиришса бас. Ҳаракатлар эса бошланган. ОАВ қулайлик яратиш мақсадида максимал тезликдаги интернет тизими ҳам олиб кирилганини қўшимча қилиш жоиз. Бу албатта яхши янгилик. Юқорида айтганимиздек асосий муаммо чим билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жамоа кейинги турни ҳам Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида ўтказишга мажбур. "Нефтчи" бу мавсум Суперлигадаги 8та ўйинда рақибларини шу майдонда қабул қилди. 



"Сурхон"

Айни пайтда Термиздаги "Алпомиш" стадиони масаласида клуб билан боғланганимизда реконструкция ишлари олиб борилаётганини, тез орада расмий сайти ишга туширилиб бу борада батафсил маълумот беришлини таъкидлади. Гарчи клубдан аниқ жавоб ололмаган бўлсакда, бошқа томондан суриштирдик. Аввалгига қараганда олдинга силжиш борлигини айта оламиз. Клуб яқинда ёритгичларни олиб келган. Шу кунларда уларни ўрнатишни бошлайди. Ортда қолган давр мобайнида "Сурхон" вақтинчалик мезбон сифатида Олмалиқдаги ОКМК, Самарқанднинг "Динамо", Тошкентнинг "Локомотив" стадионларидан фойдаланди. 



"Қўқон-1912"

"Нефтчи" сингари қўқонликлар ҳам Яйпанда номинал мезбон сифатида тўп тепмоқда. Қўқондаги "Марказий" стадион чими яхши ҳолатда. Прожектор масаласида ҳали ҳамон сукут, деб тахмин қилган эдик. Бироқ клуб матбуот хизматига алоқага чиқар эканмиз, ёритгичларнинг бир қисми қолганини, ўрнатиш бошланганини маълум қилди. Октябрь ойида ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи Қўқон шаҳрида ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унга қадар жамоа ўз майдонига қайтишга ҳаракат қилади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика