RU

Последние новости

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  2 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида Новости

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко "Championat.Asia" сайтига берган интервью берди.

Унда мураббий мавсумга тайёргарлик жараёни, Суперлигага йўл олиш учун курашадиган рақиблар, Жасур Жалолиддиновнинг “Олимпик”га йўл олиши ҳамда жамоага янги келган футболчилар ҳақида фикр билдирди.


- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида...

- Янги мавсумга тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда. Жамоадаги кайфияти яхши, шароитлар аъло даражада. Майдонда шуғулланамиз, спорт залида жисмоний тарафдан ишлаймиз. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Олдимизда назорат учрашувлари бисёр, деярли ҳар куни ўйин ўтказамиз. Рақибларимиз ҳар хил, яъни мамлакатлар, ўйин схемалари, услублари турлича, бундан хурсандман. Биз аллақачон бешта ўйин ўтказишга улгурдик, яна учта учрашув режалаштирилган. Бу биз учун фойдали, чунки биз ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олдик, ҳозир турли чизиқларда қайси ўйинчилар энг яхши жуфтлик бўла олишини аниқлаяпмиз.

- Таркибда ёшлар пайдо бўлиши мумкинми?

- Кимгадир ўтган мавсум имкон берилган, кимдир эндигина базага ташриф буюряпти. Йиғинда улар билан яқинроқ танишишимиз ҳамда уларни амалда синаб кўришимиз мумкин. Умуман олганда, барчаси яхши.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Қишда қайси футболчи билан шартнома имзолаган бўлсак, барчаси жонбозлик кўрсатди. Рустам Соиров иккита гол уришга эришди, Шиме Жужуль ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва ўзини яхши томонлама кўрсатди. Умид қиламанки, янги мавсумда у ҳужумда асосий кучга айланади. Иван Соловьёв яхши формада, Боян Найдёнов эса дастлабки ўйиндан сўнг енгил жароҳат олган. Катта эҳтимол билан у йиғин доирасида майдонга тушади. Лекин унинг илк ўйин ва машғулотлардаги ҳаракатларини кўргач, шуни айтишим мумкинки, ушбу футболчи биз учун яхши харид бўлди, у ҳимоя зонамизни кучайтиради.

- Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"дан "Олимпик"га ўтиши қай тарзда содир бўлди?

- Биз Жасур клубни тарк этишини англаб етгандик. У Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим футболчиси, жамоа сардори, шу боис унга мунтазам ўйин амалиёти зарур. Жалолиддиновнинг Олимпиадага 100 фоиз тайёр бўлиши муҳим. Кутилганидек, у Тимур Кападзе қўл остидаги “Олимпик”га йўл олди. Албатта, биз Жасурнинг клубда қолишини истардик. Бундай футболчилар ҳар доим ва ҳар қандай жамоага керак. Лекин келаси мавсумни Про-лигада ўтказамиз, Жасур эса Суперлигада ўйнаши керак.

- Суперлигага чиқиш учун курашда “Локомотив”нинг асосий рақиби қайси жамоа бўлади?

- Про-лигада бизга осон бўлмайди, ушбу лигада барча жамоа курашувчан. Қолаверса, “Локомотив” мазкур лигада Тошкентнинг ягона клуби саналади. Эҳтимол, бизга қарши ҳар бир жамоа икки карра кучлироқ тайёргарлик кўриши мумкин, лекин биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Ўйлашимча, Суперлигага йўл олиш учун "Динамо" билан кураш олиб борамиз. “Машъал” ва “Қўқон-1912” каби жамоаларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.




Николай Егоричев суҳбатлашди

Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика