RU

Последние новости

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди Новости

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди

ПРО-Лига 12-турида “Ифтихор” клуби ўз майдонида “Лабса”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” футболчиларининг шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 10-дақиқада Дилмуҳаммад Худойбердиев меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди. Унинг зарбасини эса “Лабса” посбони қайтарди.  “Ифтихор” футболчилари ҳужумкорликни тобора ошириб бораётган бир паллада, меҳмонлар қарши ҳужумда гол киритишга муваффақ бўлишди. “Лабса” футболчиси Феруз Мўйинов яратилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни 0:1 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида “Ифтихор”да қулай имконият юзага келди. Илҳом Алибоев энди рақиб посбони билан яккама-якка қолганига қарамай, қулай имкониятни бой берди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, ташаббус тўлиқ мезбонлар томонига ўтди. Мезбонларда кўплаб имкониятлар юзага келган бўлсада, меҳмонлар  дарвозаси ишғол этилмади. Биринчи тайм 0:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлиги остида бошланди. Меҳмонлар эса ўз навбатида қарши ҳужумлардан самара келтиришга ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 67-дақиқада “Лабса” футболчиси Жавоҳир Шодмонов мезбонларнинг ёш футболчиси Шуҳрат Ўринбоевга қарши қўпол ўйнагани учун унга ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг 75-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Фаррух Ахунов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Таблодаги ҳисоб 1:1 кўириншни ҳосил қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида “Ифтихор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Акмал Холматов рақиб дарвозаисига гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар яна рақиб дарвозасига гол киритишди. “Лабса” дарвозасига киритилган учинчи гол муаллифи Дилмуҳаммад Худойбердиев бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобида “Ифтихор”нинг ғалабаси билан якунланди.



ПРО-Лига.
12-тур.

«Ифтихор» - «Лабса» - 3:1 (0:1)

Ҳакамлар
: А. Раҳимов, Ж. Ҳусниддинов, Ж. Нажмиддинов, Ш. Аъзамов.
Назоратчи: Э. Мусаев.
Комиссар: Б. Арипов.
Голлар: Фаррух Ахунов 75 (пен), Акмал Холматов 83, Дилмуҳаммад Худойбердиеав 90+3,Феруз Мўйинов 12.
“Ифтихор”: 1. И. Жуманов, 5. М. Турсунов, 7. О. Муҳиддинов, 8. А. Холматов, 10. Д. Худойбердиев, 13. У. Матмусаев, 14. М. Юсупов, 19. Ш. Ўринбоев, 21. Н. Юлдашев, 25. И. Алибоев, 77. С. Абдужабборов.
Захира: Ж. Қурбоналиев, П. Шарипов, Б. Абдулнабиев, Ф. Ахунов, А. Комилов, А. Тилабволдиев, А. Носиров.  
 “Лабса”:  Ш. Шамшиддинов, А. Воҳидов, О. Бобоев, Ж. Сайлиев, С. Ашуров, Ф. Мўйинов, Н. Низомов, Ж. Шодмонов, Ф. Асадов, И. Холиқов, Ш. Исматов.
Захира: Р. Ражабов, Х. Ҳасанов, Ж. Жумаев, К. Самиев, Ш. Бегимов, Ф. Шарипов, Ф. Ҳасанов.

Бекзод ТОЛИБОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика