RU

Последние новости

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

Про лига. "Динамо" ўртоқлик учрашувида "Зомин"ни мағлубиятга учратди Новости

Про лига. "Динамо" ўртоқлик учрашувида "Зомин"ни мағлубиятга учратди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси чемпионат старти олдида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шу куни Про-лиганинг яна бир вакили Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси "Динамо" клуби меҳмони бўлди.

Учрашув ўртоқлик  ўйини мақомида бўлсада, ўйин қизиқарли ва жанговар руҳда ўтди. 

17-дақиқада "Динамо"  яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов яккама-якка вазиятда чиқиб, чиройли зарба билан ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада эса бир дақиқа олдин захирадан майдонга тушган Жонибек Кўчимов ҳам дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, вазиятни тенглаштирди – 1:1.

55-дақиқада эса меҳмонлар стандарт вазиятдан кейин Шоҳжаҳон Аббосовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.

75-дақиқа эса қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Жасур Ўринов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:2

Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган "динамочилар" 90-дақиқада ўз ниятларига етишишди. Жамоа сардори Жасур Азимов томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарба чиройли тарзда рақиб дарвозаси тўридан ўрин олди – 3:2.

18 июнь (пайшанба)

Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд, "Динамо" стадиони.

"Динамо" - "Зомин" - 3:2

Бош ҳакам: Шерзод Камаров

Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 17, Жасур Ўринов 75, Жасур Азимов 90 – Жонибек Кўчимов 32, Шоҳжаҳон Аббосов 55.

Маълумот учун, "Динамо" жамоаси Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида 23 июнь куни Фарғонада "Истиқлол" жамоасига қарши майдонга тушади. 






Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика