RU

Последние новости

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  12 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

ПРО-лига. "Динамо" мавсумга тайёр Новости

ПРО-лига. "Динамо" мавсумга тайёр

Теги :  ПРО-лига
Ушбу ҳафтада Про-Лига баҳсларига ҳам старт берилади.

ПФЛ турнир форматини ўзгартиргач, ҳозирдан айтиш мумкинки, Про-Лига ўйинлари ҳам шиддатли ва курашларга бой кечади.

Зеро, бу йил Суперлига йўлланмаси учун 5-6 клуб кураш олиб бориши кутилмоқда. Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида Самарқанднинг “Динамо” клуби гавдаланмоқда.

ТАЙЁРГАРЛИК

“Динамо” жамоаси декабрь ойиданоқ янги мавсумга тараддудни бошлади. Клуб қуйи дивизионга тушгач, жамоани бир қатор футболчилар ва мураббий тарк этганига қарамай, клуб Илҳом Шарипов, Учқун Қобилов, Рафаэль Баласанян каби маҳаллий мураббийлар қўл остида асосан маҳаллий футболчилар билан йиғинни 25 декабрь куни бошлаган эди. Январ ойида тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳида олиб борган “Динамо”, февраль ва март ойида Тошкентда икки босқичли режа асосида ўқув-машғулот йиғинини олиб борди. Пойтахтда назорат учрашувлари ўтказиш билан бирга янги футболчилар кўрикдан ўтказилди ва жамоага таклиф этилди.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Жамоа таркибидаги ўзгаришларни мураббийлар штабидан бошлайдиган бўлсак, ўтган мавсум давомида жамоада расман бош мураббий сифатида иш олиб борган Олег Тюлькин клуб билан хайрлашди. Мураббийлар штабида Илҳом Шарипов (бош менежер), Учқун Қобилов (катта мураббий) ва Рафаэль Баласанян (ёрдамчи мураббий) фаолият олиб боришмоқда.

2017 йилги мавсумдан кейин жамоани Аднан Ораховац, Раду Рогак, Фарҳод Тожиев, Абдумалик Абдуллаев, Сардор Сулаймонов, Шоҳруҳ Холматов, Ориф Мамажонов, Саиджамол Давлатжонов, Искандар Холмирзаев, Михаил Наумов, Темур Жўраев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоиловлар тарк этишди.

Жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби ушбу футболчилар ўрнини тўлдириш ва “Динамо”ни Про-Лигада рақобатдош жамоага айлантириш учун таркибни имконқадар кучайтиришга интилдилар.

Хусусан, жамоага дастлаб самарқандлик тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов таклиф этилди. Ўтган мавсумда “Қизилқум” клуби етакчиси бўлган футболчи “Динамо” билан шартнома имзолади.

Шунингдек, “Қизилқум”дан ҳимоячи Виктор Григорьев, “Машъал”дан яримҳимоячи Марадона Сафаров ва ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев, дарвозабон Шоҳруҳ Эшбўтаев, АГМКдан Азизбек Суюнов, “Нефтчи”дан ҳужумчи Муйдин Мамазулуновларнинг келиши ҳам жамоани кучайтириши кутилмоқда.

Қолаверса, “Динамо” Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров сингари етакчиларини Суперлига клубларига қўйиб юбормай, ўз таркибида сақлай олди. Шунингдек, асосий таркибга бир қатор самарқандлик ёш маҳаллий футболчилар жалб этилди.

Про-Лига баҳсларида ўйин давомида таркибда 2000 йил туғилган футболчи бўлиши шартлиги боис, таркибга “Металлург”дан 2000 йилда туғилган ёш яримҳимоячи Арам Маркарян ва “Насаф”дан Мирза Жониқуловлар таклиф этилган. Барча футболчилар билан шартнома имзоланди.

МАВСУМ САФАРДАГИ ЎЙИН БИЛАН БОШЛАНАДИ

“Динамо” жамоаси қайтадан ўтказилган қуръа якунларига биноан, 1-турда Ҳаққулободда “Норин” жамоаси меҳмони бўлади. Ўйин 6 апрель, жума куни соат 17:00да бошланади. Ўйинни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Намангандаги ушбу баҳсдан кейинги 2-турда жамоа дам олса, 3-турда “Динамо” лигадаги асосий рақобатчиларидан бири Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши саф тортади. Самарқанддаги мавсумнинг расмий очилиш ўйини бўладиган ушбу қарама-қаршилик 20 апрель куни ўтказилади.

«ДИНАМО» ЖАМОАСИ 1-ДАВРА ЎЙИНЛАРИ:

“Динамо”нинг Про-Лига 1-даврасидаги ўйинлари тақвими билан танишинг:
Про-Лига-2018. «А» гуруҳи
1-тур. 6 апрель (жума)

«Норин» (Норин) - «Динамо» (Самарқанд)

2-тур. 11 апрель (чоршанба)
«Динамо» дам олади

3-тур. 20 апрель (жума)
«Динамо» - «Машъал»

4-тур. 24 апрель (сешанба)
«Истиқлол» - «Динамо»

5-тур. 28 апрель (шанба)
«Динамо» - «Хоразм»

6-тур. 2 май (чоршанба)

«Сурхон» - «Динамо»

7-тур. 6 май (якшанба)

«Динамо» - «Шўртан»

8-тур. 10 май (пайшанба)

«Орол» - «Динамо»

9-тур. 14 май (душанба)
«Динамо» - «Андижон».

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика