RU

Последние новости

14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  1 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  10 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  19 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  16 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12

Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини! Новости

Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини!

Бугун 2020 йилги Про лиганинг энг сўнгги ўйини бўлиб ўтади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида пешқадам "Нефтчи" иккинчи ўриндаги "Турон"ни қабул қилади.

"Нефтчи" биринчи ўринда қолиши учун ғалаба ёки дуранг кифоя қилади. "Турон" эса биринчи ўринга чиқиши учун фақат ғалаба зарур.

Эслатиб ўтамиз, Про лигада биринчи ўринни олган клуб 2021 йилги Суперлигага йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф баҳсини ўз майдонида ўтказади.


Бу мавсум ушбу клублар ҳозирга қадар ўзаро учта ўйин ўтказишди.

7-тур доирасида ўтган "Турон" - "Нефтчи" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Достонбек Тошматовнинг голига мезбонлар сафида Асилбек Қаюмов жавоб берганди.

14-тур доирасида кечган "Нефтчи" - "Турон" ўйини ҳам 1:1 ҳисоби билан тугаган. Бу сафар яйпанликлар вакили Суннат Эрматов ҳисобни очган, сўнгги дақиқаларда Санжар Зокиров ҳисобни тенглаштирганди.

Иккинчи босқич доирасидаги "Турон" - "Нефтчи" баҳсида меҳмонлар зафар қучишган. Миржалол Неъматов ва Достонбек Тошматовнинг голларига мезбонлар жавоб бера олишмаган - 0:2.



Про лига, 20-тур.
НЕФТЧИ – ТУРОН
1 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14:00 (Футбол ТВ LIVE)
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Нефтчи

ПРО лига. Тур 20

01/12/2020, 14:00

1
:
0
Завершен

Турон

45'
90'
81'  


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика