RU

Последние новости

08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  1 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 8-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 8-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Пайшанба куни бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 8-тур якунлари бўйича айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Қуйида голлар ҳақида сўз юритилади.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги 4та ўйинида жами 20та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан гол демакдир.

Мезбон жамоалар 17та тўп киритган бўлса, қолган 3та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Меҳмонда гол урган ягона жамоа – “Лабса” бўлди. Бухороликлар Самарқандда “Шердор”га қарши кечган баҳсда 3та тўп киритиб, ғалабага эришганини аълоҳида таъкидлаш лозим.  
Учрашувларнинг биринчи бўлимида 9та гол кузатилди. Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик нисбатан ортди ва яна 11та гол киритилди.

Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа - “Зомин” бўлди. Ўз майдонида “Хотира-79”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз нақд 8та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди. Афтидан уйчиликлар Зоминга нафақат бош мураббийсиз балки дарвозабонсиз борган кўринади. Айтишларича “Хотира-79” бош мураббийи Науфал Бобоев жамоасининг сафардаги ўйинига бормаган. Бизнингча ушбу кўрсаткич жорий мавсумда бошқа такрорланмаса керак. Яна ким билади дейсиз.

8-турда “Нурафшон”, “Ғиждувон” ва “Зомин” жамоалари ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

 Турнинг энг тезкор голи – 6-дақиқада киритилди. “Зомин”нинг иқтидорли ҳужумчиси Шохжаҳон Аббосов “Хотира-79” дарвозасига тезкор тўп киритиб, учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди. Эътиборлиси унинг жамоаси ушбу турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи – Дилшод Файзиев активига ёзилди. “Нурафшон” таркибида захирадан майдонга тушган футболчи 7-дақиқа ўтар-ўтмас “Локомотив-БФК” дарвозасига жамоасининг 5-голини киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ушбу турда дубл қайд этган футболчилар сони 2тани ташкил этди. “Нурафшон” ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов, “Лабса” ярим ҳимоячиси Наримон Ҳасанов ушбу турда иккитадан гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

8-турга келиб жорий мавсумдаги илк флеш қайд этилди. “Зомин”нинг тўпурар ҳужумчиси Достон Тошматов “Хотира-79” дарвозасини 5 маротаба (!) аниқ нишонга олди.  


8-турда кимлар гол урди?
1. Орифхўжа Абдухолиқов (2та) – “Нурафшон”.
2. Элбек Равшанов – “Нурафшон”.
3. Рихсихўжа Аҳмадхўжаев – “Нурафшон”.
4. Дилшод Файзиев – “Нурафшон”.
5. Шохжаҳон Аббосов – “Зомин”.
6. Достон Тошматов (5та) – “Зомин”.
7. Беҳруз Дўстмуродов – “Зомин”.
8. Элдор Каримов – “Зомин”.
9. Жамшид Ҳасанов – “Ғиждувон”.
10. Нуриддин Раҳматуллаев  – “Ғиждувон”.
11. Баҳром Нарзуллаев  – “Ғиждувон”.
12. Санжар Аҳмедов  – “Шердор”.
13. Наримон Ҳасанов (2та) – “Лабса”.
14. Жасур Сайлиев – “Лабса”.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика