RU

Последние новости

17:20Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  7 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  5 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 13-тур статистикаси Новости

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 13-тур статистикаси

7 июнь, пайшанба куни ПРО-Лиганинг 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Б” гуруҳида бўлиб ўтган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Локомотив-БФК” ниҳоят мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди
ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинларда айтарли сенсация қайд этилмади. Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоаси 13-турга келиб ниҳоят мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди. Ўз майдонида “Ифтихор”ни қабул қилган “Темирйўлчилар” камбэк кўрсатиб, Англия премьер лигасидаги ўйинларни эслатиб юборди. Сабаби майдон эгалари ўйининг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида рақиб дарвозасига иккита тўп киритиб мағлубиятдан қутилиб қолди. Олтиариқликлар эса ўйиннинг сўнгги сонияларида тўп ўтказиб юбориб, аламли тарзда ғалабадан маҳрум бўлди.  

 Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Наманган вилоятининг Уйчи туманига сафар уюштириб, мезбонлар устидан иродали ғалабага эришди. Гарчи аввалига ҳисобни “Хотира-79” жамоаси очган бўлсада, кейинчалик самарқандликлар икки бор рақиб дарвозасини нишонга олди. Айтишларича ушбу ўйин кўпчиликда шубҳа уйғотган ва бу борада ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўйинга майдонни тайёрлай олмасдан шов-шув уйғотган ёзёвонликлар ўз уйида дуранг қайд этди. Афтидан “Ёзёвон”га ҳам ҳақиқатдан майдоннинг холати ҳалал берган кўринади. Негаки, улар “Нурафшон”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига хатто пенальтидан ҳам тўп кирита олмади.

Тобора ПРО-Лиганинг шубҳали жамоасига айланиб бораётган “Зомин” бу турда кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Урилган голларга эътибор қаратадиган бўлсак, сўнгги 10 дақиқада “Ғиждувон” рақиби дарвозасига 3та тўп киритган. Таркиб борасида мезбонлардан у қадар кучсиз бўлмаган зоминликлар 5та голга битта ҳам жавоб қайтара олмагани тушунарсиз. Тўғри бу – футбол. Лекин сўнгги пайтларда “Зомин”нинг қайд этаётгган натижалари кишини ўйлантириб қўймоқда. Яна ким билади дейсиз...
 
“Локомотив-БФК” – “Ифтихор” 3:3.
“Хотира-79” – “Шердор” 1:2.
“Ёзёвон” – “Нурафшон” 1:1.
“Ғиждувон” – “Зомин” 5:0.

Тезкор гол ва бошқалар ҳақида
“Б” гуруҳидаги 4та ўйинда жами 16та гол қайд этилди. Бу эса ҳар бир учрашувда ўртача 4тадан гол демакдир.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 6та гол қайд этилди. Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик ортди ва жамоалар яна 10та гол уришга эришди.
Энг кўп гол “Локомотив-БФК” – “Ифтихор” баҳсида кузатилди. Ҳар икки жамоа ҳам 3тадан тўп киритди.

13-турда энг кўп гол урган жамоа “Ғиждувон” бўлди. Ғиждувонликлар “Зомин” дарвозасига 5та тўп киритиш билан бирга ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ягона жамоа бўлди.

Турнинг энг тезкор голини Каримберди Мамадалиев киритди. “Ёзёвон” футболчиси 18-дақиқада “Нурафшон” дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди. Аммо унинг жамоаси якунда дуранг қайд этди.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90+2-дақиқада киритилди. “Локомотив-БФК” ўйинчиси Александр Беляков “Ифтихор” дарвозасига жамоасининг учинчи тўпини киритиб “темирйўлчилар”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

13-тур ўйинларида 3та футболчи дублга эришди. Ислом Шарипов (“Локомотив-БФК”), Илҳом Алибоев (“Ифтихор”) ҳамда Баҳром Нарзуллаев (“Ғиждувон”) ушбу турда иккитадан гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси уларнинг жамоаси мағлубиятга учрамади.

Ушбу турда иккита пенальти қайд этилди. Эътиборлиси иккиси ҳам битта ўйинда юз берди. “Ёзёвон” футболчиси Зоҳид Исмоилов пенальтидан тўп кирита олмаган бўлса, “Нурафшон”нинг тўпурар ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқов 11 метрлик нуқтадан адашмади.


13-турда ким гол урди?
1. Ислом Шарипов (2та) – “Локомотив-БФК”.
2. Алексанр Беляков – “Локомотив-БФК”.
3. Илҳом Алибоев (2та) – “Ифтихор”.
4. Акмал Холматов – “Ифтихор”.
5. Санжар Тошпўлатов – “Хотира-79”.
6. Фарзин Мухторов – “Шердор”.
7. Абдулла Набиев – “Шердор”.
8.Каримберди Мамадалиев – “Ёзёвон”.
9. Орипхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
10. Жамшид Ҳасанов – “Ғиждувон”.
11.Баҳром Нарзуллаев (2та) – “Ғиждувон”.
12.Охунжон Сайфиддинов – “Ғиждувон”.
13. Жаҳонгир Исмоилов – “Ғиждувон”.

Сариқ карточкалар
ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги баҳслари анчагина тартибли тарзда ўтгани рақамларда ҳам акс этиб турибди.
 
Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар атига 6 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган холос. “Хотира-79” – “Шердор” баҳсида умуман сариқ ва қизил карточка қайд этилмагани эса эътиборга моликдир. Шунингдек ушбу турда “Ёзёвон” ва “Ифтихор” жамоаси футболчилари ҳам ўйинни сариқ карточкасиз ўтказди.

Аксинча бу борада “Локомотив-БФК” “пешқадам” бўлди. Сабаби “темирйўлчилар”нинг 3 нафар футболчиси бош ҳакам Аҳмадилло Эргашев томонидан сариқ карточка билан сийланди.    

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“Б” гуруҳидаги 4та ўйинга жами 2901та мухлис ташриф буюрди!
Ҳар бир учрашувга ўртача 725 нафардан томошабин демакдир.
Энг кўп ишқибоз ташрифи Ёзёвонда кузатилди. Аксинча вазият эса ҳар доимгидек “Локомотив-БФК” мезбонлик қилган ўйинда қайд этилди.

“Локомотив-БФК” – “Ифтихор” 3:3.

Тошкент шаҳри. ТТЙМИ стадиони. 78 томошабин.
“Хотира-79” – “Шердор” 1:2.
Уйчи. “Пахтакор” стадиони. 522 томошабин.
“Ёзёвон” – “Нурафшон” 1:1.
Ёзёвон. “Ёзёвон” стадиони. 1976 томошабин.
“Ғиждувон” – “Зомин” 5:0.

Ғиждувон. “Наврўз” стадиони. 325 томошабин.

Остонамиздаги учрашувлар
14-тур. 11 июнь (душанба)
“В” гуруҳи

“Нурафшон” – “Ғиждувон”     (18:00)
“Шердор” – “Ёзёвон”               (18:00)
“Ифтихор” – “Хотира-79”        (17:30)
“Лабса” – “Локомотив-БФК”   (18:00)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика