RU

Последние новости

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 1:0 (матнли трансляция)  12 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 11-тур статистикаси Новости

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 11-тур статистикаси

Ўтган ҳафтада ПРО-Лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Локомотив-БФК”нинг ғалабасиз серияси давом этади ёхуд “Зомин” бу сафар ажаблантириб қўйди.

 “Лабса” – “Шердор” - 0:1 (0:1).
“Локомотив-БФК” – “Нурафшон” - 0:1 (0:1).
“Хотира-79” – “Зомин” - 3:1 (2:0).
“Ёзёвон” – “Ғиждувон” - 3:1 (2:1).

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 4та учрашув бўлиб ўтди.
Бухоронинг “Лабса” жамоаси ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилиб, кутилмаганда имкониятни бой берди. Бекзод Рўзматовнинг биринчи бўлимнинг бошида киритган голи учрашувда ягоналигича қолди.

“Локомотив-БФК”нинг ғалабасиз серияси ушбу турда ҳам давом этди. “Темирйўлчилар” шу кунгача 10та ўйин ўтказиб, барчасида мағлуб бўлди. Шунга қарамай, жамоа раҳбариятида ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлганини кўрмаяпмиз. Тошкент дербисида “Нурафшон” Орифхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

“Зомин” эса бу турда мухлисларини ажаблантириб қўйди. Биринчи даврада ўз майдонида “Хотира-79” дарвозасига жавобсиз 8та тўп киритган зоминликлар бу сафар уйчиликларга имкониятни бой берди.

Ўз майдонида ҳар қандай рақибга осонликча таслим бўлмайдиган клубга айланиб бораётган “Ёзёвон” 11-турда “Ғиждувон”ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди.


Турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида
“Б” гуруҳнинг 4та ўйинида жами 10та гол қайд этилди.  Биринчи бўлимда дарвозаларга 7та тўп киритилди. Қолган 3та гол эса иккинчи таймда юз берди.

Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони - 6тани ташкил этди. Меҳмонлар ҳисобига эса 4та гол ёзилди.  

Турнинг энг тезкор голи “Ёзёвон” – “Ғиждувон” баҳсида юз берди. Учрашувнинг 11-дақиқаси ўтиб бораётганида мезбонлар сардори Зоҳид Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол этди. Аксинча турнинг энг дақиқасида киритилган голи 77-дақиқага тўғри келди. Нафақат “Зомин”нинг балки чемпионатнинг тўпурари бўлиб келаётган Достон Тошматов ушбу турда ҳам пенальтидан гол киритиб, ўз активига битта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Тошматовнинг жорий мавсумдаги умумий голлари сони ҳозирча 11тани ташкил этмоқда.
Мазкур турда “Шердор” ва “Нурафшон” жамоалари ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

Ушбу турда Бобур Мамажонов (“Хотира-79”) билан Зоҳид Исмоилов (“Ёзёвон”) дублга эришди. Эътиборлиси уларнинг жамоалари бир хил – 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар орасида биргина андижонлик Акмал Раҳимов пенальти белгилашга қарор қилди. “Хотира-79” – “Зомин” ўйинида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган 11 метрликни Достон Тошматов аниқ амалга ошириб, ҳисобни биттага қисқартиришга эришди.
Ушбу турда хет-трик ва автогол қайд этган футболчи учрамади.

11-турда кимлар гол урди?
1. Бекзод Рўзматов – “Шердор”.
2. Орифхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
3. Бобур Мамажонов (2та) – “Хотира-79”.
4. Санжар Тошпўлатов – “Хотира-79”.
5. Достон Тошматов – “Зомин”.
6. Зоҳид Исмоилов (2та) – “Ёзёвон”.
7. Мақсад Ибрагимов - “Ёзёвон”.
8. Равшан Янгиев – “Ғиждувон”.


Огоҳлантириш ва четлатиш

Мазкур турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 12 нафар футболчини сариқ карточка билан жазолади.

Мезбон жамоа футболчиларидан 5та сариқ карточка билан сийланган бўлса, меҳмонларнинг эса 7та ўйинчиси сариқ билан огоҳлантирилган.

Ўйинларнинг биринчи таймида 3та сариқ карточка қайд этилган бўлса, иккинчи бўлимда кескинлик ортди ва яна 9та футболчи сариқ билан сийланди. 11-турни сафарда ўтказган “Зомин” жамоаси футболчилари 3та сариқ ва 1та қизил карточка олиб, турнинг интизомсиз жамоасига айланди.  Аксинча “Нурафшон” ва “Лабса” жамоалари битта ҳам сариқ карточка олмасдан, тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.

Остонамиздаги учрашувлар
03.06.2018 йил
12-тур
“Зомин” – “Ёзёвон”
“Нурафшон” – “Хотира-79”
“Шердор” – “Локомотив-БФК”
“Ифтихор” – “Лабса”
“Ғиждувон” дам олади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика