RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  25 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турда энг кўп мухлис Андижонда Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турда энг кўп мухлис Андижонда

Теги :  ПРО-лига
Хабарингиз бўлса керак, куни-кеча Ўзбекистон ПРО-Лигасининг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган тур ўйинлари ҳақида эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади. Аммо ПРО-Лигада ишқибозларнинг ташрифи анча камайиб бормоқда. Боз устига Рамазон ойида мухлисларнинг стадионга келиши нисбатан пасайиб кетди.

Хусусан, 10-турнинг 4та ўйинига жами 7 175та мухлис қадам ранжида қилди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 1 793 нафар томошабин демакдир.

Энг кўп мухлис яна Андижондаги “Соғлом авлод” стадионига ташриф буюрди. Турнинг марказий ўйини бўлмиш – “Андижон” – “Динамо” баҳсини бевосита 2861 нафар томошабин кузатиб борган. Гарчи бу рақамлар турнинг энг юқори кўрсаткичи бўлсада, Андижон учун оз дейиш мумкин. Негаки, яхши биламиз илгари “Андижон”нинг уй ўйинларига 10 000дан кам мухлис кирмасди. Жамоа қуйи лигага равона бўлгач, томошабинларнинг ҳам ҳафсаласи совугани аниқ.

10-турда энг кам мухлис Ғузордаги ўйинда кузатилди. “Шўртан” – “Истиқлол” баҳсини атига 513та томошабин стадионнинг ўзида кўриб борди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“АНДИЖОН” – “ДИНАМО” - 3:1 (2:0).
Андижон шаҳри. “Соғлом авлод” стадиони. 2861 томошабин.
“ОРОЛ” – “МАШЪАЛ” - 0:1 (0:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 2411 томошабин.
“ШЎРТАН” – “ИСТИҚЛОЛ” - 2:0 (2:0).
Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 513 томошабин.
“СУРХОН” – “ХОРАЗМ” - 4:1 (2:0).
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 1390 томошабин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика