RU

Последние новости

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Превью.«Зомин» - «Пахтакор - 2» Новости

Превью.«Зомин» - «Пахтакор - 2»

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 12–тур учрашувларига старт берилади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси Зомин марказий ўйингоҳида Тошкент шахрининг “Пахтакор - 2” жамоасини қабул қилади.

Ўзаро жамоалар бешинчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар биринчи бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги бахсларида тўқнаш келишган, ўшанда жамоалар ўзаро дурранга имзо чекишган эди. Охирги бор жамоалар 2015 йилги иккинчи босқич 5-тур бахсида учрашишган бўлиб, зоминликлар мехмонда 6-2 хисобида ғалаба қозонган эди. Биринчи лига баҳсларида “Зомин” жамоаси учта учрашувда ғалаба қозонган ва яна икки учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган.Ўзаро ўйинларда “Зомин” жамоаси 13та гол уриб, ўз дарвозасидан 6 та  гол ўтказиб юборган.

Олдинги натижаларга қараб боҳо берадиган бўлсак, “Пахтакор-2” жамоаси хозиргача “Зомин” жамоасини бирор марта хам мағлубиятга учрата олмаган, шундай экан хозирча “Зомин” жамоасининг қўли баланд келиб турибди.

Демак, ўз олдига Олий лигага чиқишни мақсад қилган “Зомин” жамоаси учун бугунги учрашув навбатдаги синовдир. Бугунги учрашувда “Зомин”жамоанинг ғалаба қозониш учун имкониятилари юқори.   

Иккала жамоага омад тилаймиз.
Имкониятлар: 50/20/30


ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР
2012 ЙИЛ
10-тур.7 май (душанба)   
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин)   2-2.


14-тур. 2 июнь (шанба)   
«Зомин» (Зомин) - «Пахтакор-2-Чиланзар» (Тошкент) 2-1.


2014 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
6-тур. 7 сентябрь (якшанба)
«Пахтакор-2» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин) 1:1.


11-тур. 5 октябрь  (якшанба)
«Зомин» (Зомин) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 2:0. 855 томошабин.
Ҳакамлар
: Н. Болтаев (Навоий), А. Ўринов (Фарғона), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ш. Қаюмов.
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Голлар: А. Абдулҳақов (51), Д. Нуруллаев (89).
Огоҳлантиришлар: Б. Раҳимов (11), А. Абдулҳақов (25), Д. Исмоилов (63), Д. Саидов (70), Д. Комилов (79) – Т. Толипов (22), И. Каримов (58).
Четлатишлар: Б. Раҳимов (иккинчи огоҳлантириш, 76) – Н. Йўлдошев (72).

2015 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
5 тур. 5 сентябрь (шанба)
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:6. 87 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент), С. Абдурахманов (Тошкент), Н. Анфиногенов.
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
Голлар: Б. Садуллаев (55), А. Джураев (60) – Д. Тошматов (8, 14, 18, 86), И. Бийтураев (45+1), С. Иномжанов (70).
Огоҳлантиришлар: И. Абдуллаев (27), Б. Тошмирзаев (28), Д. Кодыров (45), С. Синдаров (83) – А. Абдулхаков (15), А. Мансуров (87).

12-тур. 17 октябрь  (шанба)
«Зомин» (Зомин) – «Пахтакор-2» (Тошкент). Зомин марказий ўйингоҳи.
Ҳакамлар:
А. Рахимов (Андижон), Ф. Усманов (Қарши), З. Элибаев (Қарши)
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика