RU

Последние новости

16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  0 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1

Превью. “Зомин” – “Оқ-тепа” Новости

Превью. “Зомин” – “Оқ-тепа”

Эртага Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 10-тур учрашувларига старт берилади.

Жамоамиз мазкур турда Жиззахга сафар уюштиради. Зоминда “Зомин” жамоаси меҳмони бўладиган “Оқ-тепа”ни қийин учрашув кутиб турибди. Гарчи биринчи даврада Тошкентдаги ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган бўлса-да, меҳмондаги баҳсда мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишларини тахмин қилиш қийин эмас.
 
Рақиблар 2012 ва 2014 йилги мавсумларда тўқнаш келишган. 2012 йил Зоминда бўлиб ўтган учрашувда “Оқ-тепа” Маъруф Аҳмаджоновнинг дубли эвазига ғалаба қозонган бўлса, ўтган йилги баҳсда энди Дониёр Исмоилов ўз дубли билан мезбонларнинг ғалабасиги катта ҳисса қўшган. Демак, ҳозирча ҳисоб: 1:1.
 
2012 ЙИЛ
ЗОМИН – ОҚ-ТЕПА – 1:2 (0:1)
13-тур. 30 май. Зомин. “Зомин” стадиони. 2300 томошабин.
Бош ҳакам
: Абдураҳим Мўминов (Тошкент вилояти).
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 21 – 0:1. Ш.Жониқулов, 61 – 1:1. Маъруф Аҳмаджонов, 80 – 1:2.
 
2014 ЙИЛ
ЗОМИН – ОҚ-ТЕПА - 3:2 (1:1)
16-тур. 29 октябрь. Зомин. “Зомин” стадиони. 1075 томошабин.
Бош ҳакам:
Рустам Толибжонов (Фарғона) – 8,0.
Қанот ҳакамлари: Фирдавс Норсафаров (Қарши) – 8,2. Артём Калинин (Қарши) – 8,1.
Захирадаги ҳакам: Н. Муҳамадиева (Жиззах) – 8.
Назоратчи: Маҳмуд Шарипов (Бухоро).
“Зомин”: Жавоҳир Комилов, Нодир Собиров, Бекзод Раҳимов, Шукурулло Жониқулов, Собир Азизов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Жалолиддин Саидов, Достон Нуруллаев, Дониёр Исмоилов, Лутфулло Файзуллаев, Суҳроб Саримсоқов.
Захирадагилар: Муҳаммадали Файзуллаев, Шоҳруҳ Мусурмонов, Нурбек Нуриддинов, Бахтиёр Орипов, Асадулло Эргашев.
“Оқ-тепа”: Элдор Исабоев (Асилбек Омонов, 57), Сардор Соибов, Иззатилла Абдуллаев, Сардор Аҳмадалиев (Фаррух Йўлдошев, 77), Сергей Прохоров, Марат Қудратов, Нодир Тешабоев, Зафар Қорақулов, Зокир Мирзааҳмедов (Умид Боқиев, 76), Берумий Абдунабиев (Рекун, 77), Маҳсуд Ҳайитов.
Голлар: Лутфулло Файзуллаев, 2 – 1:0. Сардор Соибов, 45+2 – 1:1. Дониёр Исмоилов, 59 – 2:1. Дониёр Исмоилов, 76 – 3:1. Маҳсуд Ҳайитов, 78 – 3:2.
 
ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015
ЗОМИН – ОҚ-ТЕПА
2 октябрь. Зомин. “Зомин” стадиони.
Бош ҳакам
: Комил Расулов (Қарши).
Қанот ҳакамлари: Хушнудбек Отамуродов (Урганч). Дилшодбек Жуманиёзов (Урганч).
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика