Превью. “Зомин” – “Цементчи”
01 ноя 2016 12:32
Новости
Превью. “Зомин” – “Цементчи”
Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси Қувасой шахрининг “Цементчи” жамоасини “Зомин” марказий ўйингоҳида қабул қилади.
Ўзаро жамоалар тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар сўнги бор Ўзбекистон Биринчилиги-2016 биринчи давра 2-тур учрашувларида тўқнаш қилишган эди. Ўшанда Қувасойда кечган баҳсда “Цементчи” жамоаси кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Жамоалар 34-тур учрашувларини мезмонлар “УзДонгЖу” жамоасига қарши меҳмонда ўтказиб, йирик 5-0 ҳисобида мағлуб бўлишган бўлса, меҳмон “Цементчи” жамоаси эса “Хотира-79” жамоасини ўз уйида қабул қилиб, 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзаро учрашувларда “Зомин” жамоаси ўз дарвозасидан 6 бор тўп олиб чиқиб, ҳозиргача рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олиш мезмонларга насиб қилганича йўқ.
Кўриниб турибдики,ўзаро ўйинлар натижасига кўра меҳмон жамоанинг қўли баланд келиб турибди. 35-тур учрашувлари ичида бу учрашувни марказий учрашув десак муболаға бўлмайди.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/30/30
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2015 ЙИЛ
Иккинчи босқич
2-тур. 18 август (сешанба)
«Зомин» (Зомин) – «Цементчи» (Кувасой) – 0:0. 182 томошабин.
Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Хакимов (Самарқанд), Ш. Файзиев.
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
Амалга оширилмаган пеналти:Д. Эминов (86, «Цементчи»).
Огоҳлантиришлар: Д. Марипов (6), А. Мансуров (25), А. Абдулхақов (54) – А. Мирзаев (15), Д. Эминов (17), Д. Кобулов (52).
Четлатиш: А. Мансуров (иккинчи огоҳлантириш, 85).
«Цементчи» (Кувасой) – «Зомин» (Зомин) – 5:0. 1703 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Ш. Миржалалов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент), С. Рахманов.
Назоратчи:И. Нехочин (Наманган).
Голлар: Э. Акбаров (5, 86), Р. Мелибаев (11, пенальти), А. Файзуллаев (43, 63).
Огоҳлантиришлар: А. Файзуллаев (56) – У. Набиев (10), Д. Марипов (42).
2016 ЙИЛ
Биринчи давра
2-тур. 6 апрель (чоршанба)
«Цементчи» (Кувасой) – «Зомин» (Зомин) - 1:0. 3022томошабин.
Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), И. Носиров (Наманган), Э. Турсунов (Наманган).
Назоратчи: Р. Қоратаев (Тошкентвил.)
Гол: С. Сотволдиев (11).
Огоҳлантиришлар: Д. Якубов (31), А. Курбанов (66) – С. Аллаев (58). Э. Каримов (68), А. Ахмедов (72), У. Набиев (77), Г. Сарибаев (83), С. Иномжанов (90+3).
Четлатиш: Д. Якубов (иккинчи огоҳлантириш, 78 “Цементчи”).
Иккинчи давра
35-тур. 2 ноябрь (чоршанба)
“Зомин” марказий ўйингоҳи. Соат 15-00.
«Зомин» (Зомин) – «Цементчи» (Кувасой)
Акмал Рахматуллаев тайёрлади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Комментарии