RU

Последние новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 7 бор кесишган.
«СЎҒДИЁНА» – «ОЛМАЛИҚ»
4 август. Зомин. “Марказий” стадиони. 17:45
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, Р.Серазитдинов, А.Усмонов, И.Гормашов.
Назоратчи: С.Эрматов.

Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ғалабага эришган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 17та гол киритиб ўз дарвозаларидан 14 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 11, “Сўғдиёна” эса 8 очкони қўлга киритган. 

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

Дастлабки даврадаги ўйинда “Олмалиқ” ўз уйида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Зафар Полвонов дублга эришган, Санжар Шоаҳмедов ва Достон Абдураҳмонов эса биттадан гол уришган. Меҳмонлар сафида ягона жавоб тўпини Аюбхон Нўъмонов киритганди.


04.07.2013. 13-тур.
ОЛМАЛИҚ - СЎҒДИЁНА - 4:1 (1:1)
Олмалиқ. “Металлург”. 4250 томошабин.
Ҳакам: И.Танташев.
Голлар: З.Полвонов, 33 - 1:0. А.Нўъмонов, 36 - 1:1. С.Шоаҳмедов, 49 -
2:1. Д.Абдураҳмонов, 56 - 3:1. З.Полвонов, 75 - 4:1.
Олмалиқ: Шомуродов Мақсатмурот (Хонимқулов Умид, 61); Кагиров Тимур (Мирзаев Шариф, 73); Исроилов Азамат; Гоголь Евгений; Абдураҳмонов Достон; Полвонов Зафар (Абдуллаев Мамуржон, 82); Пиримов Зоҳир; Петкович Игорь; Станоевич Дарко; Шоаҳмедов Санжар; Жўраев Шерали
Сўғдиёна: Меленчук Александр (Абдуллаев Ширинбой, 52); Ибрагимов Жаводулло (Рашидов Санжар, 70); Комилов Илҳом; Бегимқулов Асил; Тошматов Муроджон; Йўлдошев Хуршид; Байрамов Ренат; Бердиев Сухроб; Ҳамроев Сирож; Умаралиев Дурбек (Нўъмонов Аюбхон, 20); Мамажонов Ориф
Огоҳлантиришлар: Кагиров Тимур, 15

Бу жамоалар ўртасидаги барча учрашувлар:
04.07.2013 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:1
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
02.04.2011 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:0
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2
20.09.2008 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:1
18.05.2008 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга ютқазмаган – 2 ғалаба ва бир дуранг. “Олмалиқ” сафардаги учала ўйинда ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда меҳмон жамоа умуман ғалабага эриша олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика