RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Превью. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 9-турида "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" Зоминда куч синашишади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Нефтчи» (Фарғона)
21 май. Зомин. “Зомин” стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Шулардан 25тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 4та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 7 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 84:27 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 82 очкони, “Сўғдиёна” эса 19 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.

Ўтган йил  иккала ўйинда ҳам "Сўғдиёна" муваффақият қозонган. Жиззахдаги ўйинда ҳисобни меҳмонлар Азиз Алижоновнинг голи орқали очишган. Иккинчи бўлим сўнггида Муроджон Тошматов ва Ориф Мамажонов томонидан урилган голлар Даврон Файзиев шогирдларига иродали ғалабани тақдим этган - 2:1. Фарғонадаги баҳсда Сухроб Бердиев дублга эришиб "Сўғдиёна"га ғалаба келтирган - 2:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

13.04.2013 «Сўғдиёна» - «Нефтчи» 2:1
23.04.2011 «Сўғдиёна» - «Нефтчи» 0:2
25.06.2009 «Сўғдиёна» - «Нефтчи» 0:3
08.08.2008 «Сўғдиёна» - «Нефтчи» 1:1
12.03.2006 «Сўғдиёна» - «Нефтчи» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида бу рақибни 3 марта мағлуб этган (1997, 1999 ва 2013 йилда). 6 бор дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ушбу рақиб майдонидан 9 бор ғалаба билан қайтган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика